• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

Янги Ўзбекистон – янги сайловлар


Ўзбекистонда 2019 йил 22 декабрда Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига  ва халк депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашларига сайловлар куни. "Янги Ўзбекистон-янги сайловлар" шиори остида ўтказилаётган ушбу сайловларга тайёргарлик ишлари қизғин ўтмокда.

Ушбу сайловлар Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодексига мувофик ўтказилмокда. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 2017 йилнинг 22 декабрида Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномаси асосида яхлит бир ҳужжат шаклига келтирилган  халқаро норма ва стандартларга жавоб берадиган ушбу Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси ишлаб чикилди ва 2019 йил 25 июнда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев тамонидан қарор билан қабул қилинди. Бу йилги сайловлар ушбу Сайлов кодекси асосида тартибга солинади ва олиб борилади. Дунёдаги  30 дан ортиқ етук давлатлар Сайлов кодексидан фойдаланади. 

Сайлов кодекси асосида ўтказиладиган бу йилги сайловлардаги асосий янгиликлар қуйидагилардан иборат:

— Олий Мажлис Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман(шаҳар) кенгашларига сайловларда 5 та сиёсий партиялар бевосита иштирок этиши;

—  сайловларда иштирок этувчи фуқаролар Қонунчилик палатаси сайлови бўйича 150 та сайлов округидан қўйилган номзодлар учун овоз бериши;

—  сайловларда овоз бериш ҳуқуқини янада кафолатлаш мақсадида ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахсларга сайлаш ҳуқуқи берилиши;

— номзодларни халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан кўрсатиш тартиби бекор қилиниши;

—  сайловчиларнинг ягона электрон руйхатини юритиш тартиби қонунан тартибга солиниши;

—  чет давлатлардаги Ватандошларимизнинг ушбу сайловларда иштирокини таьминлаш мақсадида элчихона ва консуллик идораларида ҳам сайлов участкаларининг ташкил қилиниши;

—  сайловларда овоз бериш вақти 08:00 дан 20:00 гача қилиб белгиланиши тўғрисидаги янгиликлар олдинги сайловлардан тубдан фарқ қилади.

Хабарингиз борки Ватанимизда 2019 йилнинг 20 сентябридан сайловлар жараёни бошланди. 

Ўзбекистон Марказий Сайлов комиссияси томонидан 2019 йилнинг 20 октябридан 20 ноябригача сайловларни ўтказиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ойлиги деб эълон қилинди. Ушбу сайловларда иштирок этувчи туманимиз фуқароларини Қонунчилик палатаси сайлови бўйича 150 та сайлов округидан қўйиладиган номзодлар сайловида фаол иштирок этишини, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланадиган халқ вакиллари Давлатимизнинг "буюк устунлари"  бўлиб халқимиз ва Давлатимиз равнақи йўлида муносиб хизмат қилувчи номзодни танланишида иштирок этишини сўраймиз.

Э.АБДУСАЛОМОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 66-Нуробод сайлов округи раиси.

Калит сўз: сайлов-2019
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда