• 15:53 – "Долзарб 15 кунлик" 
  • 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 10:10 – Туманда пахта терими бошланди 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 

Ёшларга ватанпарварлик руҳи сингдирилди







Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти туман Ўқув спорт техника клубида "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтди. «Очиқ эшиклар куни»да давлат ва жамоат ташкилотлари, умумий ўрта таълим мактабларидаги чақирувга қадар  бошланғич тайёргарлик раҳбар ўқитувчилари  ҳамда туманимизда жойлашган умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари қатнашдилар. Тадбир давомида давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарларига янги киритилган йўл белгилари тўғрисида тушунчалар ва кўникмалар берилди. Мактаб ўқувчиларига ташкилот фаолияти таништирилиб, замон талабларига жавоб берадиган ўқув моддий техника базаси кўргазмаси ўтказилди.

Шунингдек, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, умумий ўрта таълим мактабларидаги чақирувга қадар    бошланғич тайёргарлик раҳбар ўқитувчилари ўртасида "Ҳаво милтиғидан ўқ отиш" спорт мусобақаси ўтказилди. ўолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғалари берилди. 

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти  туман Ўқув спорт техника клуби билан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда фаол иштироки учун туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Фарҳод Йўлдошев, туман ҳокимининг ёшлар сиёсатини ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлари бўйича ўринбосари Самад Элмуродов, туман халқ таълими бўлими мудири Равшан Тўраевлар ташаккурнома билан тақдирландилар.

Ф.КАМОЛОВА. 
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда