• 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 18:46 – Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши ҳамда маъмурий судлар тизимини оптималлаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида 

ҚАНДЛИ ДИАБЕТ

14 ноябрь — Халқаро қандли диабетга қарши кураш куни

Қандли диабет касаллиги кенг тарқалган ва жуда юқори ҳаражатли сурункали хасталик бўлиб, бутун дунё соғлиқни сақлаш тизимининг жиддий муаммосидан биридир. Бу дард билан оғриганлар сони йилдан-йилга ер юзининг барча қиррасида ортиб бормоқда. Шу кунгача беморлар сони 266 миллионга тенг бўлиб, 2025 йилда эса 350 миллионга етиши қайд қилинмоқда. Қандли диабетнинг келиб чиқиш сабаблари, ривожланиш йўллари ва клиник аломатларига кўра турлича бўлган касалликлар гуруҳини бирлаштиради. Бу касалликларнинг барчаси учун хос жиҳат — қон таркибидаги глюкозанинг сурункали ортишидир. Қонда глюкоза микдорининг ортиши модда алмашинуви жараёнининг бир қатор бузилиши оқибатида содир бўлади. Кўриниб турибдики, қандли диабет - моддалар алмашинуви бузилиши касаллигидир.

Инсон яшаши, ҳаракатда бўлиши ва меҳнат қилиши учун энергия сарфлайди. У бундай энергия билан таъминланиши учун овқат истеъмол қилади. Энергия моддалар алмашинуви жараёнида ҳосил бўлади. Углеводлар (шакар) ва ёғлар эса энергиянинг асосий манбаи ҳисобланади. Нон, дон, сут маҳсулотлари, мева, сабзавотда углеводлар кўп бўлади. Уларнинг кўп қисми тана ҳужайраларига киради. Ҳужайраларда глюкоза мураккаб кимёвий ўзгаришлар оқибатида энергия ҳосил қилади. Углеводлар (глюкоза) ҳужайраларда ўзлаштирилиши учун соғлом танада маълум шароитлар зарурдир. Булардан асосийси - инсулин. Инсулин - юқори даражада фаол бўлган кимёвий модда (гормон) бўлиб, у ошқозон ости безининг алоҳида - бета-ҳужайраларида ишлаб чиқарилади, тўпланиб оролчаларга гуруҳлашади. Оролчаларни лотинча "инсула" деб аташади. Тана ҳужайраларига глюкозани қайта ишлаб юборадиган гормоннинг номи ҳам шундан келиб чиққан. Инсулиннинг ҳужайра қулфини глюкозага очиб берадиган калитга таққосласа бўлади,. Ҳозирги кунда етарли даражада ўрганилмаган сабабларга кўра инсулин етишмаслиги юзага келганда қандли диабет касаллиги ривожланади.

Қандли диабет касаллиги бир неча турга бўлинади. Ушбу касалликнинг биринчи тури кўпинча ўсмирлик, ўспиринлик ёшда, семиз бўлмаган беморларда учрайди. Бундай одамлар организмида ошқозон ости бези бета-ҳужайралари инсулин чиқара олмайди ва уларнинг даволанишида глюкозани пасайтириш мақсадида инсулин препаратлари қўлланилади. Беморларнинг 80-90 фоизида диабет касаллигининг иккинчи тури учрайди. Бу дардга ёши 35-40 дан ошган, аксари жуда семириб кетган кишилар мубтало бўлади. Уларда ошқозон ости бета- ҳужайралари инсулинни меъёрида ишлаб чиқарсада, баъзи бир сабабларга кўра, ўз вазифасини уддалай олмайди. Шунинг учун глюкоза миқдорини пасайтириш мақсадида парҳез, жисмоний ҳаракатлар хаб дорилар (бигуанидлар, сульфаниламидлар ва бошқалар) қўлланилади. Бу икки асосий турдан ташқари гестацион диабет ҳам учраб туради. Гестацион диабет, яъни ҳомиладорлар диабети, бу ҳомиладорлик даврида биринчи марта аниқланган ҳар хил (глюкозага турғунлик бузилишидан, клиник намоён бўлган диабетгача) углеводларга турғунликнинг бузилишидир. Қандли диабет касаллигининг бу тури аёл туққанидан сўнг йўқолиб кетади, аммо бу аёлларда келгусида яна қайта вужудга келиш имкониятини туғдиради.

А. ЮСУПОВА,

вилоят эндокринология деспансери врачи.

А. ТЎХТАМИШОВ,

туман кўп тармоқли поликлиникаси эндокринологи.

Калит сўз: тиббиёт
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда