• 15:53 – "Долзарб 15 кунлик" 
  • 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 10:10 – Туманда пахта терими бошланди 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 

Муносиб номзодга овоз берайлик



Ўзбекистонда замонавий сайлов қонунчилиги халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойил ва қоидалари асосида шакллантирилди. Шуни қайд этиш керакки, инсоннинг сиёсий ва сайлов ҳуқуқлари соҳасида бир қатор муҳим халқаро ҳужжатлар мавжуд. Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Ирқий камситишнинг барча турларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция, Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция (CEDAW), Хотин-қизларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция, БМТ Сайловларни халқаро кузатиш принципларининг декларацияси    (унга Халқаро кузатувчиларнинг аҳлоқ кодекси илова қилинган), Янги Европа учун Париж хартияси, ЕХҲТнинг Инсонийлик мезонлари бўйича конференцияси Копенгаген кенгашининг ҳужжати, Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Европа конвенцияси шулар жумласидандир.

Ўзбекистон Республикаси юқорида номлари зикр этилган барча халқаро  шартномаларга қўшилган. 

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи ва эркинликларини таъминлаш, миллий сайлов қонунчилиги ва амалиётини умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқ ҳолда изчил ривожлантириш ҳамда шакллантириш соҳасида катта тажриба тўпланди.

Жорий йилнинг 22 декабрь куни Қонунчилик палатаси, халк депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади. Айни кунларда бешта сиёсий партия раҳбарлари ва бўлажак депутатлар сайловолди тарғибот-ташвиқот ишларини бошлаб юборишган.

Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улугбек Абдусаломовнинг таъкидлашича, бу йилги сайлов ҳар галгидан ўзгача руҳда ўтказилади. Бутун Республика бўйича сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилади. Ҳар бир сайловчининг овоз берган-бермагани ягона базада қайд этилади. Бутун оила номидан бир киши келиб овоз беришига ҳам йўл қўйилмайди. Ҳар бир сайлов участкасининг жойлашган ўрни, манзили электрон тарзда бир базага жамланади. Фуқаролар ўз паспорт маълумотларини териш орқали қайси участкага ва қайси манзилга бориши кераклиги ҳақида осонлик билан маълумот олиши мумкин. 

Ногиронлиги бўлган шахслар ҳам тенг ҳуқуқлилик асосида сайловларда қатнашиши учун уларнинг сайлов участкаларига келиши, транспорт масаласи, бино ичида эркин ҳаракатланиш, алоҳида кабиналар, брайл алифбоси асосидаги бюллетенлар ишлаб чикилиши кўзда тутилган. Сиёсий партиянинг   сайловолди компанияси билан боғлиқ тарғибот материалларини уларга етказиб бериш ҳам алоҳида назоратга олинади.  

Шундай экан, тўла демократик руҳда ўтиши кутилаётган сайловда ўзимизга муносиб, ҳаётимизни яхши билган, турмуш-шароитимиз билан таниш, халқ дарди билан яшайдиган ва буни ҳаётда кўп бора исботлаган, одамларнинг орзу-армонлари билан ҳисоблашиб, уларга қайишадиган муносиб номзодга овоз беришимиз керак. Бу ҳали ҳаммаси эмас. 2019 йил 25 июн куни Ўзбекистон Республикаси сайлов кодексининг қабул қилиниши сайлов тизимида туб бурилиш ясади десак хато бўлмайди. Менимча ушбу кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар, сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, умумий сайлов ҳуқуқи, тенг сайлов ҳуқуқи, тўғридан тўғри сайлов ҳуқуқи, сайловга тайёргарлик кўриш, уни ўтказишдаги очиқлик ва ошкоралик ҳамда сайлов ўтказишнинг асосий принциплари қатъий белгилаб олинди.     

Сайлов куни сизнинг овозингиз ҳам аҳамиятга эга эканлигини тўла ҳис этган ҳолда ўз сайлов участкангизга бориб, ўзингиз танлаган номзодга овоз беринг. Зеро, бизнинг овозимиз келажагимиз овозидир.

 Ж. ШЕРОВ, 

туман ҳокимлиги бош юрисконсульти. 
Калит сўз: сайлов-2019
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда