• 15:53 – "Долзарб 15 кунлик" 
  • 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 10:10 – Туманда пахта терими бошланди 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 

Қайнона ҳам она


Халқимизда оила деган муқаддас тушунча бор. Бир оилада ўғил фарзанд туғилса вақти соати келиб уйлантиришга тўғри келади. Қиз бола эса турмушга узатилади. Эндигина ҳаёт тушунчаси шаклланаётган бир пайтда ўзга оилага келин бўлиб, янги оила муҳитига, тартиб-қоидаларига мослашишга тўғри келади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида оила муносабатларига алоҳида тўхталиб, "Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эгадир",    дейилган.

Қайсики мамлакатда оила,   муносабатлари  мустаҳкам бўлса, ўша юрт обод ва қудратли бўлғай.

Баъзи бир оилаларда қайнона билан келин муносабатлари  ўртасида тушунмовчиликлар мавжудлигини эшитиб, ўйга толасан киши.

Яхши ният, яхши орзу-умидлар билан эндигина турмуш бошлаган ёш келинга биз кексалар "болам-бўтам мана бу нарса бу ерда, буни бундай қилинг, буни у ерга қўйинг, мен сизнинг ёнингиздаман. Келинжоним камчиликларни бирга бартараф қиламиз. Шу рўзғор энди сизники, билмаганингизни сўранг, тортинманг",  деб келинни қайнона қўлласа олам гулистон. Фақат кузатувчи эмас биз кексалар ўргатувчи, йўл кўрсатувчи ва ибрат бўлмоғимиз лозим. Ана шундагина у рўзғорда барака, меҳр-оқибат сайқал топади. Ўз навбатида келин ҳам энди бу рўзғор меники, уни обод қилиш менга ҳам боғлиқ, деган тушунча билан интилса, ҳаракат қилса, ана у оилада ўз-ўзидан иззат-ҳурмат шакллана бошлайди.

Бундан бир неча кун олдин яқин қариндошим Метинтош онанинг юбилей тўйида иштирок этдим. Келинига табрик сўзи берилди. Келин микрофонни қўлига олиши билан қайнонасини бағрига босиб, тўлиб-тошиб "Онажоним мен сизни ўз онамдек  қадрлайман, яхши кўраман, меҳрингизни аямай доим бизга эътиборда бўлгансиз, жамиятда ўз ўрнимизни эгаллашимизда ҳам сизнинг ҳиссангиз катта, маслаҳатгўйимиз  бизларнинг бахтимизга доимо соғ-омон бўлинг",  деб кўзларига меҳр ёши  қалқиди. Давра иштирокчилари бу тилаклар, бу нигоҳ чин юракдан изҳор этилганининг гувоҳи бўлишдилар. Воҳ, ажаб! Ана шундай қайноналар бор бўлсин, омон бўлсин деб юборгим келди. Қайнона меҳр кўрсатганки, келин кўнглида борини меҳрла изҳор этди. Ажаб эмас, Метинтош она каби қайноналар сафи кенгайса. Шунга айтсалар керакда, "Ўзинг яхши - олам яхши", деб.

Эсономон ЭШМИРЗАЕВ,

Юқори Шурча қишлоғи. 

Калит сўз: мутолаа
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда