• 15:53 – "Долзарб 15 кунлик" 
  • 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 10:10 – Туманда пахта терими бошланди 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 

Нафс балоси


Бировнинг мулкига қастдан эгалик қилиш очкўзликдир. Бу нафс балоси ҳакалак отган ҳолда, осонгина эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритиш, фақат ўз фойдасини ўйлаш демакдир.

Дилдора Камолова (исм шарифлари ўзгартирилган)  ўзи фойдаланиб келган, лекин ўзга шахсга тегишли бўлган    мулкга эгалик қилиш мақсадида, Самарқанд шаҳар А.Темур кўчасида жойлашган хонадонни собиқ эгаси марҳум Давид Гареевдан сотиб олганлиги тўғрисидаги қалбакилаштирилган тилхатни тайёрлаб, тилхатни қалбаки эканлигини била туриб, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига тақдим этди.

Бундан ташқари, Д. Камолова ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттирган ҳолда, яна бир бор ўзга шахснинг  мулкига эгалик қилиш мақсадида, Самарқанд шаҳар Зарафшон кўчаси 23-уйнинг собиқ эгаси марҳум Энвер Меджидовнинг номидан гўёки ушбу хонадонни сотиб олганлиги тўғрисида қалбакилаштирилган тилхатни тайёрлаб, ушбу тилхатни фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига топширади. Суднинг ҳал қилув қарори билан ушбу хонадонларни ўзининг номига эгалик қилиш ҳуқуқини ўрнатишга эришган. 

Шунингдек, Д. Камолова жиноий ҳаракатларини давом эттириб, фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончни  суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Самарқанд вилояти Ер тузиш ва давлат кадастр унитар корхонасидан ушбу уй-жойларни ўзининг номига кадастр ҳужжатларини тайёрлатди. Шундан сўнг, шаҳар ҳокимининг  қарори билан Самарқанд шаҳар А.Темур кўчаси 21-хонадоннинг бузилиши учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланаётган товон пулларни олиш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг  ҳал қилув қарори бекор бўлганлигини била туриб, ушбу уйнинг кадастр ҳужжатларини   шаҳар ҳокимлигига тақдим этиб, 165 миллион 240 минг сўм жуда кўп миқдордаги товон пулларини алдов йўли билан олиб, ўзининг шахсий мақсадлари учун ишлатиб юборган.

Бундан ташқари у   марҳум Энвер Меджидовга тегишли бўлган баҳоси 84 миллион  сўмлик уй-жойга кадастр ҳужжатлар тайёрлатиб, сотиш мақсадида харидор излаб юрган вақтида, унинг бу ҳаракатларини билиб, Р. Гареев   фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига мурожаат қилади. У ўзининг фирибгарлик жиноятини охирига етказа олмаган.

Судланувчи Дилдора Камолова суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлик билдирди ва назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди.

Унга, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли бандларини қўллаб, энг кам ойлик иш ҳаққининг эллик баравари, яъни ўн миллион бир юз ўттиз олти минг беш юз сўм жарима жазоси тайинланди.

Ж.РАУПОВ,

жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси.

Калит сўз: жиноят ва жазо
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда