• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

Қишлоғимиз полвонлари

Президентимизнинг бешта муҳим ташаббусининг иккинчи йўналиши ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларни спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилиш учун зарур шароит яратиш мақсадида 18-умумий ўрта таълим мактаби жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Алишер Каримов томонидан ташкил этилган кураш тўгараги ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Кураш қадимги даврларда ҳам, ундан кейинги даврларда ҳам халқнинг севимли спорт ўйини ҳисобланган. А. Каримов ҳам 18-умумий ўрта таълим мактабида ишлаш билан биргаликда ўзи бошқараётган кураш тўгараги аъзоларига миллий курашнинг усулларини ўргатиб, туман ва вилоятларда  ўтказилаётган мусобақаларда қатнашиб фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқда.

Алишер ҳар доим:

— Полвоннинг ҳақиқий полвонлигини давра исботлайди. Шу сабабли шогирдларимни кўпроқ мусобақаларга жалб этишим ва кураш борасидаги кўникмаларини оширишим керак, - дейди.

 2014 йилдан бошлаб ўз фаолиятини олиб бораётган бу тўгарак бир қанча ютуқларни қўлга киритмоқда. А. Каримовнинг шогирди Беҳзод Жалилов туман ва вилоят босқичи ғолиби, қолаверса, Азизбек Абдуфаттахов, Пардамурод Умирзоқовлар 50 килограмм вазнлилар ўртасида, 46 килограмм вазнлилар ўртасида эса, Зоир Абдуазизов, Шоҳруҳ Гулмуродов, Ҳасан, Ҳусан Бахтиёровлар фахрли ўринларни   эгаллаб медаллар ва дипломларни қўлга киритиб келмоқда. 

Халқаро майдонларда Ватанни ҳимоя қилиш, унинг обрўсини  юксалишида ҳисса қўшиш энг олий саодатдир. Биз ёш полвонларимизга Паҳлавон Маҳмуд, Аҳмад Полвон каби аждодларимизнинг ворислари эканини тушунтирмоғимиз ва уларга муносиб бўлишига ундашимиз керак. Шундагина бу спортчи ёшларимиз устози Алишер Каримовни тинимсиз меҳнатининг самарасини юзага чиқаради.

 Замира САФАРОВА,

18-умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиси.

Калит сўз: спорт
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда