• 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 18:46 – Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши ҳамда маъмурий судлар тизимини оптималлаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида 

Ҳайвонлар бруцеллёзидан огоҳ бўлинг!

Ҳайвонларнинг бруцеллёз (қараоқсоқ) касаллиги табиатда кенг тарқалган, инсон ва ҳайвонлар учун умумий бўлган - зооантропоноз касаллик ҳисобланиб, ҳайвонларда оммавий бола ташлаш, қисир қолиш, маҳсулдорликнинг камайиши, ёш молларнинг яшовчанлигини пасайиши билан, баъзан эса клиник белгиларсиз кечади. Касаллик инсонларда касал ҳайвонлардан юқади ва оғир асоратлар билан кечади, асосан таянч тизимини зарарлаб, инсонларни ҳатто ногиронликка ҳам олиб келиши мумкин.

Касаллик қўзғатувчиси бруцелла гуруҳига мансуб микроблар бўлиб, унинг 6 типи кўпроқ ўрганилган. Яъни, қорамол, чўчқа, кемирувчилар, қўчқорлар ҳамда итлар бруцеллалари. Буларнинг энг хавфлиси қўй- эчкиларнинг бруцелласидир.

Бруцеллалар ташқи муҳит шароитида анча чидамлидир. Улар музлатилган гўшт маҳсулотида 1,5 йилгача яшайди, хом ва яхши пиширилмаган гўштда 30 кун, бринза ва пишлоқда 15-40 кун, сутда 3-4 кунгача ўзининг касаллик чақириш қобилиятини сақлайди. Иссиқликка чидамсиз, 70 °С ҳароратда 30 дақиқада зарарсизланади ва қайнатилганда дарҳол фаолсизланади.

Табиий шароитда ҳайвонлар асосан бруцеллез қўзғатувчиси билан зарарланган ем-хашак, сув орқали, кўз ва бурун бўшлиғининг шиллиқ пардаси орқали, шунингдек, жароҳатланган тери ҳамда ҳайвонларни уруғлантиришда ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилинмаганда касаллик юқади. Энг хавфлиси, касал моллар бола ташлаш вақтида ўзидан жуда кўп миқдорда бруцелла микробларини ташқи муҳитга ажратади ва атрофдаги ем-хашак, сув, чорвачилик асбоб-ускуналарини зарарлантиради. Касалликнинг яширин даври бир ой ва ундан ҳам кўпроқ давом этади. Касаллик кўпинча клиник белгиларсиз ўтади, яъни ҳайвонда ҳеч қандай ноодатий белгилар кузатилмайди. Аммо касалликнинг асосий клиник белгиларидан бири - бруцеллез билан касалланган сигир ва ғунажинлар кўпинча бўғозлик даврининг 5-7 ойлигида бола ташлайди (аборт), бундан ташқари буқа ва қўчқорларда орхпт белгилари кузатилади. Бу эса ўз навбатида касалликнинг инсонларга юқиш хавфини кучайтиради. Мазкур ҳолатда ҳайвон эгалари томонидан албатта ҳудудий ветеринария участкаси мутахассисларига мурожаат қилиниши ва улар томонидан бруцеллёз касаллигига карши махсус ветеринария-санитария тадбирлари амалга оширилиши зарур.

Тиббиётнинг ҳозирги тараққиётига қарамасдан ҳанузгача қатор ривожланган давлатларда, жумладан, мамлакатимизда ҳам ушбу касаллик инсонлар орасида учраб турибди. Касаллик инсонларга ҳайвонлар ва чорвачилик маҳсулотларидан ўтишини ҳисобга олсак, масаланинг нақадар долзарблиги аён бўлади. Чунки аҳоли томонидан гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган талаб кундан кунга ортиб бормоқда.

Яқин-яқинларга қадар инсонларнинг касалланиши бевосита касал ҳайвонлар билан яқин алоқада бўлишидан деб ҳисобланар эди, аммо бугунги кунда бу касаллик ҳайвонлар билан умуман алоқадор бўлмаган инсонлар орасида ҳам учраяпти. Сабаби, инсонларнинг чорва маҳсулотига бўлган талабини қондириш мақсадида айниқса, шаҳар ҳудудларида кўча-кўйда сут маҳсулотлари билан савдо қилувчи "тадбиркорлар" орқали ветеринария кўригидан ўтказилмаган маҳсулотларини харид қилишидир. Айниқса, бу баҳор ойларида - организмда юқумли касалликларга қарши курашувчи иммун тизимнинг кучсизланиши кузатиладиган пайтда жиддий тус олади. Бундан ташқари баҳорги қўй-эчкиларни қўзилатиш (тўл) даврида касалликни тарқатиш ва юқтириб олиш хавфи кучаяди, чунки бу мавсумда ёшлар ва хотин-қизларнинг ҳам иштирок этиши кузатилади.

Касалликни олдини олиш йўли бу қарамоғимиздаги уй ҳайвонларини доимий ҳудудий ветеринария мутахассислари кўригидан ўтказиб бориш, бруцеллёз касаллигига қарши йилига камида 1 марта (соғин сигирлар 2 марта) серологик текширилиши ҳамда зарур ҳолларда эмлаш тадбирларини ўтказишдан иборатдир.

Кўча-кўйда тегишли ветеринария маълумотномасисиз ёки келиб чиқиши номаълум ҳолда сотилаётган сут маҳсулотларини сотиб олмаслик, сотувчидан албатта тегишли ветеринария хулосасини сўраб олиш, хом сут истеъмол қилмаслик каби оддий қоидаларга доимо риоя қилинг!

Мана шу оддий қоидаларга амал қилиб сиз, оила аъзоларингизни, айниқса, болаларни бруцеллёз касаллигидан асрайсиз.

Шовҳиддин ОДИЛОВ,

туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи.

Калит сўз: тиббиёт
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда