• 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 
  • 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

Республикамизда Давлат Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш бўйича қандай янгиликлар бор?


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги "Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ҳамда  Республика таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси йиғилишининг 2019 йил 19 декабрдаги 11-сон баёни билан 2020-2021 ўқув йили қабулидан Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Барча тест топширувчилар учун 3 та фан мажбурий бўлиб, улардан биринчиси она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) - 15 та савол (ҳар бири учун 2,1 баллдан, максимал балл - 31,5 балл);   иккинчиси математика - 15 та савол (ҳар бири учун 2,1 баллдан, максимал балл - 31,5 балл);  учинчиси Ўзбекистон тарихи - 15 та савол ( ҳар бири учун 2,1 баллдан, максимал балл - 31,5 балл).

Жами тўплаш мумкин бўлган балл - 94,5 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига 2 та фан мос бўлиб, улар биринчи фан 30 та савол (ҳар бири учун 3,1 баллдан, максимал балл - 93 балл) ҳамда  иккинчи фан  30 та савол (ҳар бири учун 3,1 баллдан,  максимал балл - 93 балл). Жами тўплаш мумкин бўлган балл - 186 балл.

Умумий ҳолда, 2020-2021 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 105 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл - 280,5 баллни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги  қарори бўйича   2020-2021 ўқув йилидан бошлаб тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили фани киритилган барча бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган миллий ёки халқаро сертификат даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фанлардан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилиши назарда тутилган.

Носир ЭШОНҚУЛОВ,

Давлат тест маркази вилоят бўлими бошлиғи.

Калит сўз: таълим
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда