• 15:53 – "Долзарб 15 кунлик" 
  • 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 10:10 – Туманда пахта терими бошланди 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 

Ёш китобхонлар беллашдилар


Ҳақиқий маънавият беллашувига айланиб бораётган "Ёш китобхон" танлови  қадимий ва бетакрор диёримиздан етишиб чиққан буюк аллома, адиб ва мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини, умумбашарий цивилизация, маданият, дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг ноёб асарларини асраб-авайлаш, келгуси авлодларга безавол етказиш, уларнинг нодир меросини, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва  тарғиб этиш, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш мақсадида ташкил этилиши билан қадрланмоқда.

 Бундан ташқари, Президентимиз ташаббуси билан ушбу танловнинг бош совринига «SPARK» автомашинаси қўйилиши ёшларнинг танловга бўлган қизиқишини ва нуфузини янада оширди.

Тумандаги 10-14, 15-19, 20-30 ёш тоифасидаги ёшлар ўртасида танловнинг саралаш босқичи ўтказилди. Ёшларнинг барча қатламларини китоб ўқишга даъват этиш ҳамда китоб ўқишга бўлган қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, жойларда адабий муҳит шаклланишига эришиш, ёшлар онгида Ватанимиз тарихини  ўзида мужассамлаштирилган 2 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Ушбу "Ёш китобхон" Республика танловининг туман     босқичида 10-14 ёш тоифасида 2-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Саида Рустамова, 15-19 ёш тоифасида 1-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Рушона Абдурашидова, 20-30 ёш тоифасида эса тумандаги ҳарбий қисм оддий аскари Лочинбек Облақулов 1-ўринларни қўлга киритдилар.

Тоҳир ХУДОЙНАЗАРОВ,

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши  бошланғич ташкилотлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси.

Калит сўз: Ёш китобхон
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда