• 15:53 – "Долзарб 15 кунлик" 
  • 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 10:10 – Туманда пахта терими бошланди 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 

Қўшмачилик – аҳлоққа қарши жиноят

Умр оқар дарё дейдилар, бир зумда ўтади-кетади. Аммо, у сувдек изсиз ғойиб бўлмайди, балки, ўзидан из қолдиради,      бошқа тақдирларга яхши ва ёмон жиҳатлари билан таъсир кўрсатади. Ўзбек аёллари қадим-қадимдан ор-номуси, иффати, сабр-тоқати билан бошқа миллат аёлларидан ажралиб туради. Момоларимиз ҳайқириб оқаётган ҳаёт дарёсида у тошдан, бу тошга урилиб азият чеккан, лекин, шу баҳона билан ўз тақдирларини издан чиқаришмаган, аксинча, ўша қийинчиликларда янада тобланиб метин иродали аёлларга айланган. 

Ҳозирги кунда жамиятимизда мумай пул топиш илинжида ор-номусини, қадр-қимматини оёқ ости қилаётган аёллар кўпайиб бормоқда. Бу жирканч иллат аслида ўзбек аёлларига хос хусусиятлар эмас. Агар бу каби номуссиз аёллар кимларнинг авлоди эканини англаб етганда эди, ҳаётларида нуқсонли камчиликлар бўлмаган бўларди.

Ўзининг номусини арзимаган чақага алмаштираётган тумандошимиз Феруза Мусаева (исм-шарифлари ўзгартирилган) ўзбек аёлига хос хулқ-атворга эга эмас. У жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этмоқда. Ф. Мусаева қуйидаги ҳолатда қасддан оилага, ёшларга ва аҳлоққа қарши   жиноятлар туркумига кирувчи қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона очиш ҳолатларини эҳтиётсизлик оқибатида содир қилган. 

Хусусан, Ф. Мусаева юз минг сўм пул эвазига ўз уйидан хона ажратиб, аҳлоқсиз аёллар ва эркакларни  нафсларини қондиришига шароит яратиб берган. Ўтказилган тезкор тадбир давомида ИИБ ЖҚБ ходимлари уни жинояти устида қўлга олди. Энди у қонун олдида жавоб беради.

Шундай қилиб, Ф. Мусаева паст ниятларда қўшмачилик қилиш каби жиноий хатти-ҳаракатлари билан назарда тутилган жиноятни қасддан содир қилганликда айбланади. 

Минг афсуски, баъзи бир муносиб хулқ-атворга эга бўлмаган ҳамюртларимиз  кўнгиллари тусаган ишни қиламан деб ўйлашади, лекин, шаҳар бедарвоза эмаслигини билишмайди. Оқибатта ўз авлодлари шаънига доғ туширади. Ўзини англаган ҳақиқий мусулмон учун бу каби иллатлар "иснод" ҳисобланади. 

Ж. АЛИБЕКОВ,

туман ИИБ ҳузуридаги ТБ СГ суриштирувчиси лейтенант.

Калит сўз: жиноят ва жазо
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда