• 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

БОЛАЛАР ҚИЗАМИҚҚА ҚАРШИ ОММАВИЙ ЭМЛАНАДИ



Айрим давлатларда ўта хавфли юқумли касалликлар, жумладан, қизамиқ ва қизилча билан оғриган беморлар кўпайган. Шу боис, инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли бўлган бундай касалликларга қарши кураш янада кучайтирилмоқда.

Юртимизда ҳам бу борада бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан болаларни қизамиқ ва қизилча касалликларига қарши оммавий эмлаш тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.

Туманимизда жорий йилнинг 10-20 февраль кунлари қизамиқ ва қизилчага қарши эмлаш тадбирларини юксак савияда ўтказиш мақсадида  эмлаш кунларидан олдин эмлаш пунктларини тайёр ҳолга келтириш, тадбирга малакали ва тажрибали ҳамширалар жалб этиш юзасидан пухта тайёргарлик кўрилмоқда. 

Иммунизация жараёнида 6 ойликдан 1 ёшгача бўлган болалар қизамиққа қарши, шунингдек, 1 ва 5 ёшгача бўлган  болалар қизамиқ қизилчага эмланадилар.Туман тиббиёт бирлашмасида мутахассислар иштирокида ушбу масалага бағишланган семинар ўтказилди.

Қувон АҲМЕДОВ,

туман санитария эпидемиология осойишталик маркази эпидемиология 

мониторинг ва профилактик тадбирларини ташкил этиш бўлими бошлиғи. 

Калит сўз: тиббиёт
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда