• 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 18:46 – Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши ҳамда маъмурий судлар тизимини оптималлаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида 

Коронавирус инфекцияси нима?


Ҳозирги пайтда, Жаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг расмий маълумотига кўра, Хитой халқ республикасида коронавируснинг янги типи эпидемияси юзага келган.

Шунингдек, касаллик Таиланд, Япония ва Жанубий Корея каби давлатларда аниқланган. Ухан шаҳрида ўтказилган эпидемиологик суриштирув натижаларига кўра, айрим касалланган беморлар маҳаллий денгиз маҳсулотлари савдо бозорларида ишлаганлиги маълум бўлган.

Беморларнинг кўпчилиги тана ҳароратининг юқорилиги ҳамда нафас олишининг қийинлашишидан шикоят қилган. Кўкрак қафасининг рентгенография хулосасига кўра, айрим ҳолатларда беморларнинг ўпкалари шикастланган. Коронавирус инфекциясининг асосан ҳайвонлардан юқиши тахмин қилинган. Бугунги кунда эса ушбу касалликнинг одамдан-одамга юқиши маълум бўлган ва 14 нафар тиббиёт ходими ҳам мазкур хасталикни юқтириб олган.

Маълумот ўрнида: Янги аниқланган вирус беморларда пневмонияни келтириб чиқаради. Коронавируслар оиласи таркибига етарлича кўп вирус киритилади, аммо улардаи фақат олтитаси (ва янги вирус билан етти) одамга юқиши мумкин. Коронавирус инфекцияси ўртача шамоллашдан ўлимгача олиб келиши мумкин.

Коронавируслар - катта вируслар оиласи ҳисобланиб, одамларда оддий яллиғланишдан тортиб зотилжам билан кечадиган оғир ўткир респиратор синдромини чақириши мумкин.

Коронавирусли инфекция (КВИ)- ўткир респиратор касаллик бўлиб, у юқори нафас йўлларининг яллиғланиши ва суст намоён бўладиган умумий заҳарланиш белгилари билан кечадиган касалликдир.  Касаллик РНК-сақловчи, катталиги 80-220 нм га тенг келадаган коронавируслар томонидан чақирилади. Коронавирусларнинг 4 хил антигени мавжуд. Вируснинг ташқи қобиғи ворсинкалар билан қопланган. Бу ворсинкалар орқали вирус ҳужайрага бирикади (шунинг учун бу вируслар оиласи Coronoviridae деб номланади.). Вируслар юқори нафас йўллари эпителийсининг цитоплазмасида кўпаяди. Бу вирус ҳужайра ичига киргач 4-6 соатдан кейин кўплаб вирионларни ҳосил қилади. Коронавируслар ташқи муҳитга чидамсиз. Улар ўзининг ташқи қобиғида бемор қонидаги ҳамда гипериммун зардоб таркибидаги комплементни боғлаб олади.

Асосий инфекция манбаи ёввойи ва уй ҳайвонлари, ҳамда бемор одам ҳисобланади. Касаллик ҳаво - томчи йўли оркали юкади.

Ушбу касалликка қарши бугунги кунда вакциналар ишлаб чиқилмаган.

Иккиламчи юқтириш ҳолатлари (бемордан-соглом одамга) тиббиёт ходимлари ва беморлар огаа аъзолариўртасида кузатилган. Барча ҳолатларда инфекция бемор билан яқин мулоқотда бўлган шахсларда кузатилган.

Касаллик клиникаси вирус юққандан сўнг 2-4 кун ўтгандан кейин намоён бўлади. Касаллик ўткир, тана ҳароратининг ошиши, яқкол ривожланмаган умумий заҳарланиш белгилари билан бошланади. Шунингдеқ, болаларда нафас олганда кўкрак кафасида оғриқ, йўтал, қуруқ ҳуштаксимон хириллашлар эшитилади. Оғир ҳолларда нафас олиш аъзолари фаолияти ёмонлашиб, иккинчи ҳафтада касаллик респиратор дистресс-синдром ривожланиши, катталарда бу турди аъзолар дисфункцияси билан кузатилиши мумкин. Баъзан бўйин лимфа тутунлари катталашади. 

Коронавирус инфекцияси янги тури касаллигининг белгилари грипп ва кўплаб ўткир респираторли инфекцияларига ўхшаш бўлиб, касаллик одатда тана ҳароратининг кўтарилиши, лоҳаслик, юқори нафас йўллари шиллиқ қаватининг яллиғланиши, йўтал билан бошланади.

Ушбу касалликда, ўз-ўзига ташхис қўйиш ва ўз-ўзини даволаш хавфлидир, оғир асоратларга олиб келиши мумкин.

Ушбу касалликни даволашда вирусга карши препаратлар қўлланилади ва симптоматик даво курси тайинланади.

Касалликни  олдини олиш қоидалари:

o   Коронавирус келтириб чиқарадиган касалликлар қайд этилган давлатларга боришдан олдин эҳтиёт чоралари билан батафсил танишиш.

o   Тирик ҳайвонлар билан савдо қилинаётган бозорларга ташриф буюрувчилар, ҳайвонлар ёки унинг маҳсулотлари билан мулоқатда бўлувчи шахслар мунтазам равишда умумий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишлари талаб этилади, айниқса ҳар бир мулоқотдан сўнг қўлни совунлаб ювиш тавсия қилинади, ювмасдан қўл билан юз, оғиз ва бурунни ушлаш маън этилади.

o   Номаълум ва касалланган ҳайвонлар, шунингдек уларнинг хом ашёлари билан мулоқот қилмаслик талаб этилади.o Бозорлар, дўконлар биноларида, ҳамда очиқ майдонлардаги тупроқларнинг ҳайвон чикиндилари билан ифлосланган жойлар билан мулоқотда бўлмаслик талаб этилади.

o  Пиширилмаган ва чала пиширилган ҳайвон гўшти хамда уларнинг маҳсулотларини истеъмол қилиш тақиқланади.

o   Умуман хом гўшт, сут ва ҳайвон ички аъзолари маҳсулотлари билан мулоқотда эҳтиёт чоралари кўрилиши шарт.

o   Юқоридаги қоидаларга айникса, бозорлар ва молларни сўйиш пунктларида ишловчилар ҳамда ветеринария ходимлари қатъий риоя этишлари шарт.

o  Тирик ҳайвонларни сотиш жойларида, гўшт ва гўшт маҳсулотлари билан савдо қилувчи жойларда, намлиги юқори бўлган савдо жойларида мунтазам равишда дезинфекция ишлари олиб борилиши талаб этилади.

o Юқори нафас йўллари ўткир касалликларига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганда касаллик юқишининг олдини олиш мақсадида тиббий ниқобдан фойдаланиш шарт.


Ҳасан ҲАМДАМОВ,

вилоят юқумли касалликлар клиника шифохонаси бош врачи.

Ҳамидулла ҚУЛБОЕВ, 

вилоят ЮККШ врач инфекционист. 

Зуҳра ХИДИРОВА,

туман юқумли касалликлар бўлими врач инфекционист.

Калит сўз: тиббиёт
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда