• 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 
  • 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

ИЛМ-МАЪРИФАТ ТАРАҚҚИЁТИ ЙЎЛИДА

Тонгда 95 ёшни қаршилаган Ҳожи отамни зиёрат қилгани кирсам, кўзида севинч ёшлари билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини   мутолаа қилмоқда экан ...

Ўзбекистон 2019 йилда ислоҳотларни энг жадал амалга оширган давлат сифатида Жаҳон матбуотида "Йил мамлакати" деб эътироф этилди. Бу эътирофга албатта Ўзбекистон Республикаси   Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар лойиқдир.

Ўзбекистон Республикаси   Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси ҳамда 2020 йилни "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" деб номланиши Ватанимиз тарихида кутилмаган воқеа бўлди. Ватанимизнинг келажагига дахлдор бўлган ушбу Мурожаатномада жамиятимиз ҳаётининг ҳеч бир жабҳаси эътибордан четда қолмади.

Жумладан, 2020 йилда ёшларимизни билимли қилиш мақсадида таълим-тарбиянинг асоси бўлган боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини жорий йилда 60 фоизга етказиш, ўз навбатида Ўзбекистон тарихида илк бора 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизими жорий қилиниши, давомида эса 2020 йилда  36 та янги мактаб қурилиши, 215 та мактаб капитал таъмирланиши, хусусий мактаблардан 55 тасини ташкил қилиб кейинги этапда хусусий мактаблар сонини 141 тага етказишни режалаштирилиши, ёшларни таьлим олишини такомиллаштириш йўлида жорий йилдан бошлаб мутлақо янги профессионал таълим тизимига ўтилиши, яъни, 340 та касб-ҳунар мактаби, 147 та коллеж ва 143 та техникумлар ташкил қилиниши, мактаб битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражасини жорий йилда 25 фоизга етказиб кейинги ўринда бу даражани 50-60 фоизга етказиш режасининг белгиланиши, бунданда муҳими Олий ўқув юртларига талабалар қабул қилиш давлат грантини 2 баробарга кўпайтирилиши, шу жумладан қизларимиз учун алоҳида грантлар ажратилиши, жорий йилдан бошлаб педагогик таълимнинг 6 та йўналиши бўйича ўқиш муддати 3 йил қилиб белгиланиши Ўзбекистон тарихидаги буюк ишдир.

Президентимиз  Шавкат Мирзиёев томонидан Мурожаатномада келтирилган юқоридаги маълумотлар таълим муассасаларида педагогик кадрларга муҳтож бўлган туманимиз учун улкан имконият тўғилди десак  бўлади. Бу имкониятлардан оқилона тўлиқ фойдаланиш учун биз нурободлик мутасаддилар ушбу Мурожаатдан тегишли тартибда Дастур ишлаб чиқиб ижроси йўлидаги ишларимизни ҳозирданоқ бошлашимиз керак.

Ўзбекистон Республикаси   Президенти Шавкат Мирзиёев ўз Мурожаатида Ўзбекистон тарихида илк маратоба олий даражадаги  раҳбар тамонидан камбағаллик тан олинди ва мамлакатдаги камбағаллик даражаси 12-15 фоиз атрофида эканлигини маълум қилди. Бу Президентимизнинг халқимиз олдидаги катта жасорати ва мардлигидир. Чунки, ўз халқининг ҳақиқий турмуш шароитларини билган, Ватанини севган, халқига содиқ бўлган ва оддий одамлар учун жонкуяр бўлган инсонгина бу ишга қодирдир. Ҳукуматимиз томонидан  ишлаб чиқилиши режалаштирилаётган камбағалликни камайтириш дастурига тумандошларимиз ҳам ўз таклифлари билан чиқадилар деган умиддамиз. Президентимизнинг "Биз буюк тарих, буюк давлат, буюк маданият яратган халқмиз. Биз - ҳеч қачон меҳнатдан қочмайдиган, қийинчиликдан қўрқмайдиган, адолатни қадрлайдиган, азму шижоатли, буюк халқимиз" деган сўзларини юрагимиз тубига жойлаймиз.

Президентимиз 2020 йилнинг бошидан Мурожаатнома орқали Давлатимиз тараққиётига улкан умидлар билдирди, албатта барча амаллар эзгу ниятларга боғлиқдир.


Э. АБДУСАЛОМОВ,

таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси.                              

Калит сўз: мурожаатнома
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда