• 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 
  • 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

Ўчмас доғ

Умр оқар дарё дейдилар, бир зумда ўтади-кетади. Аммо, у сувдек изсиз ғойиб бўлмайди, балки, ўзидан из қолдиради, бошқа тақдирларга яхши ва ёмон жиҳатлари билан таъсир кўрсатади. Ўзбек аёллари қадим-қадимдан ор-номуси, иффати, сабр-тоқати билан бошқа миллат аёлларидан ажралиб туради. Момоларимиз ҳайқириб оқаётган ҳаёт дарёсида у тошдан, бу тошга урилиб азият чеккан, лекин, шу баҳона билан ўз тақдирларини издан чиқаришмаган, аксинча, ўша қийинчиликларда янада тобланиб метин иродали аёлларга айланган. 

Ҳозирги кунда жамиятимизда мумай пул топиш илинжида ор-номусини, қадр-қимматини оёқ ости қилаётган аёллар кўпайиб бормоқда. Бу жирканч иллат аслида ўзбек аёлларига хос хусусиятлар эмас. Агар бу каби номуссиз аёллар кимларнинг авлоди эканини англаб етганда эди, ҳаётларида нуқсонли камчиликлар бўлмаган бўларди.

Ўзининг номусини арзимаган чақага алмаштираётган Нурбулоқ маҳалласида яшовчи тумандошимиз Олима Толипова (исм шарифлари ўзгартирилган) ўзбек аёлига хос хулқ-атворга эга эмас. У жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этмоқда.  О.Толипова қуйидаги ҳолатда қасддан оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши   жиноятлар туркумига кирувчи қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона очиш ҳолатларини эҳтиётсизлик оқибатида содир қилган.  О. Толипова хавфли рецидивист бўла туриб, ғаразли ва паст ниятларда қўшмачилик қилиш мақсадида, 70 минг сўм пул эвазига ўз уйидан хона ажратиб, ахлоқсиз аёллар ва эркакларга шароит яратиб берган. Ўтказилган тезкор тадбир давомида ИИБ ЖҚБ ходимлари уни жинояти устида қўлга олди. Энди у қонун олдида жавоб беради. Қолаверса, у илгари судланган бўла туриб, қайтадан жиноятга қўл ўрди. 

Шундай қилиб, О. Толипова паст ниятларда қўшмачилик қилиш каби жиноий ҳатти-ҳаракатлари билан назарда тутилган жиноятни қасддан содир қилганликда айбдор деб топилди. Суд ҳукмига кўра унга 4 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

Минг афсуски, баъзи бир муносиб хулқ-атворга эга бўлмаган ҳамюртларимиз  кўнглилари тусаган ишни қиламан деб ўйлашади, лекин, шаҳар бедарвоза эмаслигини билишмайди. Оқибатта ўз авлодлари шанига доғ туширади. Ўзини англаган ҳақиқий ўзбек учун бу каби иллатлар "иснот" ҳисобланади. 

Ж.БОТИРОВ,

жиноят ишлари бўйича вилоят судининг судьяси.

 Наби РАЙИМОВ,

жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси.

Калит сўз: жиноят ва жазо
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда