• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

Фарзандларимиз – бизнинг бахтимиз


Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга Мурожаатномасида болаларни боғчага қамровини ошириш, фуқароларнинг Мактабгача таълим ташкилотларида сифатли таълим-тарбия олишларига ишончини кучайтириш борасидаги фикрларини айтиб ўтди.

Дарҳақиқат, туманимизнинг чекка қишлоқларида ҳам ота-оналар давлат боғчалари очиш таклифи билан мурожаат қилаётгани, фарзандининг мактабгача  таълим олишига  қаратаётган эътибори  соҳада олиб борилаётган  изчил   ишлар  самарасидир.

Туманимизда 2018-2019 йилларда мактабгача таълим муассаларига болалар қамровини   ошириш    мақсадида  6 та  боғча янгидан  қурилди,  2  та мактабгача таълим ташкилотлари Жанубий кон бошқармаси тасарруфидан бўлимимиз ҳисобига ўтказилди, 2 та мактабгача таълим ташкилоти қайта реконструкция қилинди.

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда ўсиб бораётган авлодни соғлом ва ҳар томонлама етук вояга етказиш, таълим-тарбия жараёнига самарали таълим ва тарбия шакллари, ҳамда усулларини жорий этишга мактабгача таълимнинг самарали тизимини ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Амалга оширилган ишлар натижасида болаларнинг мактабгача таълимга қамрови 31,3 фоиз га етказилди, ҳамда таълим тарбия сифати, моддий техник базаси мустаҳкамланди. 2020 йил якунига қадар болаларнинг мактабгача таълимга қамровини 40 фоизга кўтариш режалаштирилган.

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидланганидек, 6 ёшли болаларнинг мактабга тайёрлаш тизимининг жорий этилиши натижасида ҳам барча  қишлоқлардаги  болаларнинг аксарияти боғчаларга қамраб олинади.

Жойлардаги мактабгача таълим ташкилотларида   боғча,   оила,   маҳалла ҳамкорлигига   алоҳида   эътибор   қаратилган   ҳолда     кузатув    кенгашлари    фаолиятини   ривожлантириш,  ота-оналар   иштирокида    "Очиқ  эшиклар"    кунини      ўтказиш   ҳам    самарали    натижа    бераётир.       Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган 5 та ташаббуснинг "Ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилиш мақсадида, мустақил фикрлайдиган, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қарайдиган, ўзининг қатъи ҳаётий эътиқод ва қарашларига эга бўлган, миллий менталитетимизга ёт зарарли таъсирларга қарши туришга қодир баркамол авлодни тарбиялаш ҳамда мактабгача таълим муассасаларида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни ташкил этиш ва таъсирчанлигини янада ошириш мақсадида, "Илк  қадам" дастури бўйича тумандаги барча Мактабгача таълим ташкилотларини режа асосида ўйинчоқ ҳамда методик қўлланмалар билан таъминланди.

Мактабгача таълим ташкилотидаги кадрларнинг салоҳияти бўйича бир қанча ишлар олиб борилмоқда. Бугунги боғча   тарбиячилари  кечаги  тарбиячилар   эмас.  Раҳбар энг аввало масъулиятли, ташкилотчи, адолатли, фидойи ҳамда ўз   касбининг     моҳир   устаси бўлиши зарур. Бугунги  кун  талаби уларнинг ўқиб ўрганишини, изланишини, янги  методлар  асосида   таълим-тарбия  беришини  талаб этади.

Яратилган шароитдан самарали   фойдалана олган раҳбарлар фаолият   юритаётган масканларда ўқув-тарбиявий, маънавий-маърифий ишларда юқори    натижаларга эришиш ва уни кузатиш мумкин.

Бундан ташқари, мактабгача таълим ташкилотларида ўқув тарбия ва услубий  ишларнинг сифатини ҳамда  педагогларни   билим даражасини, малакасини ошириш, таълим бериш жараёнини яхшилаш, янги педагогик  технологияларни  амалиётда   қўллашни  такомиллаштириш, илғор иш тажрибаларни ўрганиш ҳамда оммалаштириш мақсадида услубий бирлашмалар асосий вазифалар бўйича ишлар олиб борилмоқда. Услубий бирлашмалар мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган  барча  йўналишдаги   педагоглар  учун  алоҳида   ташкил этилган. МТТда     келажак    камол топади. Бу борада  ҳам  ҳар    бир  МТТ раҳбарлари билан  якка тартибда иш олиб борган ҳолда уларнинг билим савиясини, раҳбарлик салоҳиятини     юксалтиришда  сезиларли  ишлар амалга оширилди.

2020 йил давомида олий маълумотли кадрларнинг сонини ошириб таълим    сифати ва самадорлигига эришамиз. Соғлом авлодни шакллантириш бугуннинг долзарб вазифаларидан биридир. 

Дарҳақиқат, биз фарзандларимизнинг баркамол руҳий дунёси учун, уларнинг маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук, жисмонан соғлом бўлиши учун доимо қайғуришимиз, курашмоғимиз зарур.

Диловар АМИРОВА, 

туман мактабгача таълим бўлими мудири. 

Калит сўз: ММТ
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда