• 15:53 – "Долзарб 15 кунлик" 
  • 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 10:10 – Туманда пахта терими бошланди 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 

Ёшларга эътибор – келажакка эътибор


Шаҳримиздаги "Нуробод" маданият саройида  НКМК ДК ЖКБ маъмуриятининг кон ва бўлинмаларида ишлаётган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Ёшлар билан ишлаш, уларнинг манфаатини ҳимоя қилиш ва ҳар  томонлама  қўллаб-қувватлаш,  уларнинг   сиёсий,  ҳуқуқий  онги   ва  маданиятини  юксалтириш,   сиёсий  жараёнларга  фаол   жалб  қилиш,  ёшлар  ўртасида  тадбиркорликни  ривожлантириш,  ёшларга   оид  давлат сиёсатини амалга ошириш бугунги кундаги долзарб масаладир. Ана шундай муҳим масалаларни  муҳокама   қилиш  ва  амалий   тавсиялар  ишлаб  чиқиш   мақсадида  "Раҳбар ва ёшлар" мавзусида НКМК ДК Жанубий кон    бошқармаси директори Б.Атабаев, 2-сонли бирлашган касаба уюшмаси раиси М.Ғаффарова, директорнинг соҳалар бўйича ўринбосарлари Р.Пўлатов, А.Умаров, И.Қаюмов, Ж.Садуллаев, Ўзбекистон Республикаси ёшлар иттифоқи ЖКБ ёшлар етакчилари Кенгаши раиси Ш.Аббосов ва бошқа масъул ходимлар иштирок  этган тадбирда саноат  майдонидаги 20 га яқин кон ва бўлинмаларда меҳнат қилаётган ёшлар вакиллари шунингдек, касаба қумитаси раислари, хотин-қизлар ва ёшлар фаоллари, ҳуқуқшунослар ва тарғиботчилар қатнашди. 

Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ёшларга оид жами 40 та қонун  ва қонун ости ҳужжатлари, Қарор ва Фармойишлар қабул қилинди. 

Бўлиб ўтган учрашувда ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилинди. Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича кўрсатмалар берилди. Беш ташаббуснинг ҳар бир йўналишини амалга ошириш бўйича вазифалар белгиланди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда навқирон авлод вакиллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. 

Жанубий кон бошқармаси директори Б. Атабаев гапни ўзбек замонавий адабиётининг асосчиларидан бири - маърифатпарвар  Абдурауф Фитратнинг "Бу дунё кураш майдонидир. Соғлом тан, ўткир ақл ва яхши ахлоқ бу майдон қуролидир", деган сўзларини ёдга олиш билан бошлаб   ёшлар билан тенг бўлиб, улар қалбидаги, юрагидаги ўй-фикрлар, мақсад-муддаолар, керак бўлса, ушалмай турган ниятлар билан яқиндан танишишни ўз фаолияти учун муҳим деб ҳисоблашини таъкидлади. 

- «Фаровон ҳаёт-мукаммал тарбиядан бошланади» деганларидек, ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлиб келган. Аммо биз яшаётган асрда бу масала ҳақиқатан ҳам ҳаёт-мамот масаласига айланиб бормоқда, - дея  сўзини давом эттирди Б.Атабаев.

Очиқ мулоқот, давра суҳбати тарзида бўлиб ўтган тадбирда 5-сонли автобаза етакчиси А.Шарипов спортнинг футбол соҳасига қизиқишини, ёшлар  жамоа тузиб мусобақаларда қатнашиш ниятида эканлиги маъмурият ва касаба уюшмаси томонидан қўллаб-қувватлаш зарурлиги ҳақида, электр тармоқлари ва ним станциялар цехи ишчиси ёшлар фаоли      Н.Эсонов цех жамоаси ўртасидаги баъзи муаммолар тўғрисида, 4-тиббий санитария қисми   ҳисобчиси, ёшлар фаоли   Н.Элибоева эса жамоада асосан хотин-қизлар ишлашини, соғлом турмуш тарзини юритиш учун муассаса ҳудудида спорт майдончаси ташкил этишга кўмаклашиш ҳақида, шунингдек, таъмирлаш-механик цехи мухандиси маънавият тарғиботчиси Д.Холиқов, ҳарбийлаштирилган идоравий қўриқлаш бўлинмаси ёшлар фаоли С.Муродовлар томонидан ёшлар муаммоларига оид турли савол ва мурожаатлар билдирилди. Билдирилган фикр ва мулоҳазалар, мурожаатларга жавобан маъмурият томонидан   ёшларнинг талаб ва истаклари қўллаб-қувватланиши қайд этилиб, спортга, ихтирочилик таклифларига ва ёшларни мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш ҳақидаги фикр ва мулоҳазалар эътиборга олиниб, шу ернинг ўзида ЖКБ директори томонидан мутасадди ходимларга топшириқлар берилди.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирда иштирок этган 2-бирлашган касаба уюшмаси раиси М.ўаффарова, директор ўринбосарлари    И.Қаюмов, А.Умаровлар  ёшларни тинглаш учун  эшик доим очиқ эканлигини баён этишиб, ўзларининг иш ва ҳаётий фаолиятларидан келиб чиққан ҳолда ёшларга оид масалаларга муносабат, угит ва насиҳатлар билдирилди. 

Умуман олганда, ташкилотимиз Жанубий кон бошқармаси кон ва бўлинмаларида меҳнат қилаётган ёшларга оид муаммоларга бефарқ эмас.

Мулоқот мобайнида ташкилот раҳбари томонидан бизнинг авлод -аждодларимиз яратувчи бўлганликлари, улар ўз асарларида ҳозирги замон техникаси ва технологиясида   фойдаланилаётган ихтироларни, замонавий техникаларни аллақачон ёзиб қолдирганликларини таъкидлаб, "Биз  киммиз,  қандай   улуғ  зотларнинг  авлодимиз",-  деган   даъват  сизнинг  қалбингизда   доимо  акс-садо  бериб туриши, ёшларимиз ишлаб чиқаришда кўпроқ иқтисодий самара берадиган ихтирочилик ва рационализаторлик таклифларини беришлари кераклиги тўғрисида гапириб, керак бўлса, ёшларга кўмак, яқиндан амалий ёрдам бериш учун Навоий кончилик олийгоҳи олимларини ҳам таклиф этишини айтиб ўтди. 

Хулоса қилиб айтганда, ёшларимиз бугун   Юртбошимиз раҳбарлиги ва раҳнамолигида яратилган шарт-шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланишлари зарур.

 Бизнингча, ёшларнинг ижтимоий-маънавий фаоллигини ошириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик ҳиссини қарор топтириш барчамизнинг асосий бурчимиздир.

Шавкат КЕНГБОЕВ,

Жанубий кон бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғининг ўринбосари.

*   *   *

Туман иқтисодий суди раиси С.Турсуновнинг "Ёшлар иттифоқи"да туман ёшлари билан учрашуви ўтказилди.

-Бугунги кунда юртимизда ёшларга бўлган эътибор ҳар доимгидан кўра юқори бўлиб, уларнинг билим олиши ва касб ўрганиши учун кенг имкониятлар яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида доимий алоқа ўрнатишимиз шарт.

Ҳурматли Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрь куни ёшлар билан ўтказган учрашувларида ёшлар ҳаётидаги муаммолар ва долзарб вазифалар муҳокама қилинди. Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, оилавий ажримларни олдини олиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Президентимиз томонидан Ёшлар иттифоқи негизида Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этиш ташаббусини барча, шу жумладан суд тизими ҳам маъқуллади.

Ушбу учрашувда Ш.Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистонни, албатта ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади", деган гаплари барча давлат ташкилот раҳбарларини, ёшларнинг муаммоларини биргаликда бартараф этишга ундайди.

Бундан ташқари Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида 2020 йилга "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" деб эълон қилишда аввало ёшларимизнинг чуқур билим олиши, ҳар жабҳада дунёнинг ривожланган ёшлари билан тенг муносабатга киришиш йўлида кенг имкониятлар яратиш, уларни чуқур билимли, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, шунингдек, рақобатдош иқтисодиётни шакллантириш алоҳида назарда тутилганлигини таъкидлаб ўтдилар.

Шу мақсадда Суд тизимида ҳам ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, зарарли иллатлардан ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида бир қатор вазифалар белгилаб олинган.

Хусусан, ёшларни суд тизими ва фаолияти билан яқиндан таништириш, улар иштирокида тадбирлар ўрказиш, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлардан бохабар этиб бориш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, қонунчилигимизда мавжуд ёшлар тадбиркорлиги учун яратилган имкониятлар ҳамда имтиёзлар билан яқиндан таништириш мақсадида йўл харитаси белгилаб олинган, - дейди учрашувда туман иқтисодий  суди   раиси С.Турсунов. 

Бундан кейин туман ёшлари билан ва айниқса олис ҳудудларда истиқомат қиладиган ёшлар билан уларнинг таклифлари ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, муаммоларини биргаликда бартараф этиш, юртимизда қонунчилик ва ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган имкониятлар ҳақида яқиндан таништириш мақсадида бундай учрашувлар ўтказиш белгилаб олинганлигини маълум қилди. 

Маъруф ЭРГАШЕВ,

туман иқтисодий суди девонхона мудири. 

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда