• 15:53 – "Долзарб 15 кунлик" 
  • 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 10:10 – Туманда пахта терими бошланди 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 

“Нафс қули”га айланмайлик!

Коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобаль муаммолардан биридир. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Шу боис унга қарши кураш халқаро аҳамият касб этиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалалари қаторидан жой олган.

18-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида, тумандаги мактаб директорлари иштирокида ташкил этилган тадбирда таълим тизимида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг олдини олиш ҳамда бундай иллатларнинг ҳаётимизга етказадиган салбий оқибати ҳақида сўз юритилди. Унда Давлат тест маркази вилоят бўлими ходими Б.Исломов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари Д.Негматов, туман адлия бўлими ходими Н.Қувондиқов, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман  кенгаши раҳбари Э.Абдусаломов ва бошқалар мавзу доирасида маъруза қилишди.

Йиғилиш кун тартиби бўйича Давлат тест маркази вилоят бўлими бош мутахассиси Б.Исломов олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали ўқишга қабул килишдаги ўзгаришлар, Давлат тест маркази ва ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ҳамда режалаштирилаётган ишлар тўғрисида сўз юритди.

- Ўзбекистон ўзи танлаган тараққиёт йўлидан дадил одимлаяпти. Миллий манфаатларимизни инобатга олган ҳолда олиб борилаётган изчил ташқи сиёсат давлатимизнинг жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилишини, халқаро майдонда обрў-эътиборининг ортиб боришини таъминлаяпти. Шу билан бирга, нафақат республикамиз, балки ер юзидаги барча мамлакатлар тараққиётига салбий таъсир этаётган, ҳаммани бирдек ташвишга солаётган муаммолар мавжудки, улардан бири коррупциядир. Корруция ва пораxўрлик давлатни ич-ичидан емириши жаҳондаги баъзи давлатлар тажрибасидан яхши маълум. Шундай экан, ўзимизга хулоса қилишимиз, келажакни коррупциясиз биргаликда қуришимиз, бунинг учун аввало ўзимизни ўзимиз тарбия қилишимиз, коррупциянинг ҳар қандай кўринишини бартараф қилиш учун биргаликда курашишимиз зарурдир, бироқ, «Гуруч кўрмаксиз бўлмайди»,  деганларидек орамизда нопок йўллар орқали мўмай даромад орттириш, хизмат ваколатларини   суиистеъмол қилишни ўзига касб қилиб олганлар ҳам йўқ эмас,  - деди жумладан ўз сўзида туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари Д.Негматов.

Дарвоқе, раҳбар ҳаммага ўрнак бўлиб, ҳалол ишлаб, фидойилик кўрсатиш ўрнига, йиғилишларда бир гапни гапириб, ўзи бутунлай тескарисини қилса, ундан ёш кадрлар нимани ўрганади? Қандай ўрнак олади?.. Коррупцияга қарши курашиш яна шуниси билан муҳимки, мазкур жараёнларда ишчи-ходимлар, ёшлар ҳалол ишлаш, ишонч ва ваколатга муносиб хизмат билан жавоб қайтариш зарур, деган тушунчага таяниб фаолият юритишни ўрганади. Ҳар қандай вазиятда мард одам, барибир, ҳалол бўлади, деган эътиқодда собит туради. 

Зеро, ҳалол меҳнат ва билдирилган ишончга муносиб бўлиш инсонга ҳурмат ҳамда яхши ном келтиради.

Ўз мухбиримиз.

Калит сўз: жиноят ва жазо
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда