• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

Сил касаллиги бедаво эмас

Сил касаллиги инсоният тарихидаги энг қадимги касалликлардан бўлиб, у ҳамон жамоатчилик соғлиғини сақлаш борасида дунё миқёсидаги муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Сил касаллигига қарши кураш бугунги кунда ҳам давом этмоқда. Илмий тадқиқотлар олиб борилиб, тезлаштирилган даволаш тизимлари жорий қилинмоқда, сил касаллиги билан касалланган ҳар қандай беморнинг даволаниши учун йўл очиб берилаётир.

Даволаш усулларини  буюк   ватандошимиз Абу Али Ибн Сино ўз асарларида тасвирлаб берган. Сил касаллигининг қўзғатувчисини 24 март 1882 йилда   немис бактериолог олими  Р. Кох аниқлаганлиги сабабли халқаро Нобель мукофотига сазовор бўлган ва «24 март — Бутунжаҳон силга қарши курашиш куни» деб эълон қилинган.

Сил касаллиги  ҳаво томчи йўли орқали  юқувчи   касаллик бўлиб  одамдан ташқари уй ҳайвонлари ҳам касалланади. Бу касаллик насилдан насилга  ўтувчи ирсий касалликлар қаторига кирмайди. Бемордан соғлом одамга  юқуш йўли билан тарқалади. Бемор йўталганда  аксирганда сил касаллигининг  қўзғатувчиларини атроф муҳитга тарқатади. Касалликнинг тарқалишини олдини олишда, беморларни ўз вақтида аниқлаш,  даволашга қамраб олиш, мулоқатда бўлганларни  чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, атрофидагиларни  соғлом турмуш тарзига риоя этишлари ўз самарасини беради.

Сил касаллигига қарши курашишга жалб қилинган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ва сил касаллигига қарши кураш бўйича Миллий Дастурнинг ўзаро ҳамжиҳатлиги сабаб сил касаллиги эпедиемиологиясида бир қатор ижобий силжишлар кузатилади.

Ер юзидаги аҳолининг учдан бир қисми сил билан зарарланган бўлиб, улар орасида  умри давомида сил билан касалланганлар 10 фоизни ташкил этиши мумкин. Лекин, инсон организмидаги иммун тизими сил бактерияларини  ўраб олади ва узоқ йиллар давомида шу ҳолатда сақлайди. Кишиларнинг иммун тизими кучсизланганда касаллик ривожланиш хавфи кучаяди.

Касалликнинг келиб чиқишида қуйидаги омиллар  етакчилик қилади;

юқумли сил беморлар билан мулоқотда бўлиш;

-иммун тизимнинг кучсизланиши;

-зарарли одатлар, гиёҳвандлик, кашандалик, алкоголизм;

-СПИД касаллигини юқтириб олганлик;

-қандли диабет касаллиги;

-ошқозон ва 12 бармоқ ичак касаллиги;

-буқоқ касаллиги;

руҳий изтироб;

-тўғри турмуш тарзига риоя этмаслик.

Сил касаллиги биринчи навбатда ўпкани зарарлайди, ўпкадан ташқари аъзолар  сили ҳам учраши мумкин. Касаллик шамоллаш белгилари каби бошланади, яъни,    ҳолсизлик, терлаш, икки ҳафтадан кўп йўталиш кузатилади. Касаллик кучайганда дармонсизлик, йўтал билан балғам ажралиши айрим ҳолларда қон аралаш   балғам ажралиш, эрталаб тана ҳароратининг 38 даражагача кўтарилиши, терлаш, озиш  ва иштаҳасизлик авж олади. Шунинг учун соғлом кишиларда   юқоридаги белгилар кузатилса  дарҳол фтизиатр врачга мурожаат қилишлари шарт. Бу билан бемор ўзини соғайишини тезлаштириб, яқинларига сил касаллиги юқишини олдини олган бўлади.

2019  йилда   Давлатимиз ғамхўрлиги туфайли болалар ўртасида сил касаллигини эрта аниқлаш мақсадида 1060 нафар болаларда туберкулин синамаси ўтказилди. Улардан 27 нафар болада синама мусбат натижаси аниқланди ва улар   чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Диаскентест  синамасидан сўнг  3 нафар бола даволашга қамраб олинди. Сил беморлар мулоқотлари орасида   35 нафар болаларни  тиббий кўрикдан ўтказиб,  махсуслаштирилган "Шифо" сиҳатгоҳига  юборилди. "Д"  назоратда турган 3 нафар беморларни Наманган  вилоятида  жойлашган   махсус  сил беморлар учун "Парда-Турсун" сиҳатгоҳига   юборилди.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, туманимизда  болалар ўртасида сил касаллигини эрта аниқлаш мақсадида босқичма-  босқич   ҳамма ҳудудларда туберкулин ва Диаскентест синамаси ўтказиш режалаштирилган.

Сил касаллиги бедаво эмас ўз вақтида  шифокор қабулида бўлиши, тўғри қўйилган ташхис, беморларнинг даволанишига тўғри ёндашиши, ўз вақтида каллорияли  овқатланиши силни тўлиқ  даволашга кафолатдир.


З.ЖЎМАЕВА,

вилоят силга қарши кураш диспансери врач фтизиатри.

Н.БЕРДИЕВА,

НТМКТП силга қарши кураш бўлими мудираси, олий тоифали фтизиатри.    

Калит сўз: тиббиёт
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда