• 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 
  • 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

“Долзарб 70 кунлик”

Мамлакатимизда кейинги йилларда барча соҳалар қатори чорвачиликка ҳам эътибор ортаётир. Соҳа ходимлари меҳнатини яхшилашга жиддий эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ветеринария соҳаси ва чорвачиликни барча тармоқларини қорамолчилик, қўйчилик, қоракўлчилик, эчкичилик, паррандачилик, йилқичилик ва қуёнчиликни ривожлантириш ва уларнинг юқумли касалликлари кириб келишидан ҳимоя қилишни таъминлаш профилактикасининг замонавий усулларини жорий этишдан иборат.

Туманимиз вилоятда чорвачиликка ихтисослашган йирик ҳудуд ҳисобланиб аҳоли ва барча турдаги хўжаликларда кўплаб чорва моллари парваришланмоқда. Жойлардаги ветеринария ходимлари томонидан зооветеринария тадбирларини олиб бориш йўлга қўйилган. 

Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан жойларда профилактик тадбирларни (нодульяр дерматит, куйдирги, қутуриш, бруцеллёз, қрим-конго) касалликларига қарши уюшқоқлик билан самарали ташкил этиш, мақсадида ҳайвонларни профилактик эмлаш "Долзарб 70 кунлик" эълон қилинди. Туманимизда мавжуд қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг асосий қисмини аҳоли ихтиёридаги моллар ташкил этади. Уларни парваришлаш, боқиш борасида бевосита инсонлар иштирок этганлиги туфайли ҳайвонларнинг соғлиғи муҳим аҳамият касб этади.

Туманда эълон қилинган "Долзарб 70 кунлик"  ана шу мақсадга қаратилган. Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан махсус 4 та эмлаш гуруҳлари ташкил этилиб, уларнинг олдига касалликларга қарши эмлаш аҳоли, ташкилот, муассаса ва корхона хизматида бўлган ҳайвонларни рўйхатдан ўтказиш тадбирлари олиб борилмоқда. 


Х. ҲАСАНОВ,

туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғининг ўринбосари.

Калит сўз: чорвачилик
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда