• 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 
  • 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

Сув – ҳаёт манбаи

Туманимизда юза ичимлик суви 12 фоизни ташкил қилади. Шунга қарамасдан айрим фуқаролар юза ичимлик сувидан бошқа мақсадларда фойдаланаяпти. Айниқса, фуқаролар томонидан юза ичимлик сув объектларига ҳар хил турдаги чиқиндиларни ташлаш, автомашиналарни ювиш каби ҳолатлар учраётгани киши кўнглини ранжитаётир. 

"Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги қонуннинг 35-моддасида сувдан фойдаланувчилар сув объектларидан оқилона фойдаланиши, сувни тежаб сарфлаши, сув сифатини яхшилаши, белгиланган сув олиш лимитларига ва сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этиши лозимлиги белгиланган. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 72-моддасига кўра, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмол қоидаларини бузиш ҳоллари кузатилса, фуқароларга энг кам иш хаққининг 3 бараваридан 5  бараваригача жарима солишга сабаб бўлади. Мансабдор шахсларга 5 бараваридан 10 бараваригача жарима солинади. 

Инсон табиатнинг бир бўлаги. Шундай экан, табиатни асраш, сув ҳавзалари соҳили минтақаларида дарахтзорларни тиклаш ва дов-дарахтларни кўпайтириш ҳамда уларни сақланишини таъминлаш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини унутмайлик. 

 Охунжон   ҲАМРОЕВ, 

туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси, сув,  ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўйича бош мутахассиси.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда