• 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 18:46 – Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши ҳамда маъмурий судлар тизимини оптималлаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида 
  • 10:32 – Нурободда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланди 

НАРХ-НАВОДАН ТАШВИШЛАНИШГА ҲОЖАТ ЙЎҚ

Республикамизда ҳам барча дунё аҳлини синовдан ўтказаётган "Коронавирус" инфекцияси қайд этилгач, ватандошларимиз хотиржамлигини йўқотди. Шу ўринда бозорлардаги озиқ-овқат маҳсулотларини ғамлаб қўйиш мақсадида савдо дўконларида кўпдан бери сотилмай   ётган маҳсулотларни ҳам қоплаб уйларига ташиётганини гувоҳи бўлаяпмиз. Куни кеча бир қўшнимизни катта озиқ- овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ташийдиган машинадан қоплаб ун ва ёғ тушираётганини кўриб роса ажабландим. Аста ёнига бориб:  "Қўшни нимага озиқ-овқат маҳсулотларини ғамлаб қўйяпсиз?", деб сўрадим. У эса "яқинда нарх-наво кўтарилиб, дўконлар ёпилармиш", деди. 

Шу сабабли бозорга тушиб нархлар билан қизиқиб кўрдим. Бозордаги нарх-навони барқарор сақлаш учун, нархлар асоссиз ошиб кетмаслигини олдини олиш учун солиқ  идораларидан масъуллар бириктирилган экан. Айрим олиб сотарларнинг ўзбошимчалик билан бундай  вазиятдан фойдаланиб, нархларни ошириб юбораётганини кузатиб турган масъуллар уларга чора кўрмоқда. Дўконларда одатдагидек савдо қилинмоқда. Тадбиркорларимиз томонидан ҳам асоссиз нархлар оширилмаслигини олдини олиш мақсадида, назорат қилинаётир. Бундай вазиятни кўриб бир оз хотиржам бўлдим. Қоплаб ун олиш шарт эмаслигини англаб етдим.

Азиз тумандошлар! Хотиржамликни йўқотманг, чунки, истеъмолга керакли маҳсулотларнинг  95 фоизи ўзимизда етиштирилади. Биз ўзимизга етадиган даражада заҳирага эгамиз. Бободеҳқонларимизнинг заҳматли меҳнатларининг натижасида омборларимиз дон маҳсулотларига тўла. Бунинг учун саросимага тушиш ўринсиз. Шуни айтиб ўтишим лозимки, бозорлардаги нарх-наво барқарор бўлиши аниқ, бундан кўнглингиз тўқ бўлсин. Уйга ғамланаётган озиқ-овқатлар тез кунда яроқсиз ҳолатга келиб қолиши мумкин. Шу сабабли бу маҳсулотларни ғамлаб қўйиш нотўғри. Юртимизда озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан савдо дўконларида ва бозорларда тақчиллик юзага келмайди. 

Нигора Қурбон қизи.

Калит сўз: жамият
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда