• 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 
  • 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

Бозор кўрган эчкидан қўрқ

Ҳалол меҳнат инсонга ҳурмат ҳамда яхши ном келтиради. Гуруч курмаксиз бўлмайди, деганларидек орамизда нопок йўллар орқали мўмай даромад орттириш, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилишни ўзига касб қилиб олганлар ҳам йўқ эмас. Хусусан, Тоҳир Салимов (исм-фамилияси ўзгартирилган) эл-у юрт равнақи йўлида хизмат қилиш ўрнига жиноятнинг боши берк кўчасини танлашни афзал кўрди. 

Қонунни билган, ҳурмат қилган фуқароларнинг ўзлари ҳам ана шу қонун ҳимоясида бўлади. Бу оддий ҳаётий ҳақиқатни теран англаган кишилар ҳалол меҳнат қилиб, ишда ва турмушда бошқаларга ўрнак бўлиб келишмоқда. Орамизда яна бир тоифа фуқаролар борки, уларнинг ғайриқонуний ҳаракатларини кўриб, афсусланади киши. Фуқаролар кўр-кўрона жиноятнинг қинғир йўлларига оёқ босиб қўймоқдалар.

Судланувчи Тоҳир  Салимов фирибгарлик, яъни, алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мол мулкини қўлга киритиш мақсадида,  таниши А. Жафаровга гўёки ўзи "Грин-карта" лотереяси бўйича катта мутахассис эканлигини, мазкур ўйиннинг нозик томонларини билишини айтиб, унга 20 минг АҚШ доллари эвазига, "Грин-карта" лотереяси бўйича АҚШ давлат элчихонасидан виза олиб бериши мумкинлигини айтиб унинг пулларини қўлга киритади.

Бундан ташқари, судланувчи Т. Салимов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, А. Норовага  17 минг 500 АҚШ доллари эвазига уни "Грин-карта" лотереясида ғолиб бўлган таниши   С. Бегалиев билан никоҳдан ўтказиб қўяди. Қолаверса, виза олишида амалий ёрдам беришлигини айтиб,  13 минг 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритади. У қўлга киритган маблағларини ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаган. Т. Салимов бу каби ҳаракатлари билан кўплаб фуқароларни пулларини қўлга киритган.

Судланувчи  Т. Салимов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли  бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 (юз) баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.


Ж. РАУПОВ,  

жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси.


Калит сўз: жиноят ва жазо
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда