• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Заировнинг туман фуқароларига М У Р О Ж А А Т И


Ассалому алайкум ҳурматли ва азиз Нуробод тумани фуқаролари.Сизларга бугун мурожаат йўллашимдан кўзланган асосий мақсад битта, бутун туманимиз аҳолисининг саломатлигини биргаликда сақлаб қолиш. Барчангизнинг хабарингингиз борки, бугун бутун жаҳон халқлари қатори “COVID-19” аталмишхавфли инфекция юртимиз аҳолисини ҳам жиддий ташвишга солмоқда. Аммо зудлик билан кўрилаётган тиббий-эпидемиологик чора-тадбирлар, касалликка қарши тизимли ишлар бошлангани хавотирга ўрин йўқлигини, вазият тўлиқ назоратга олинганлигини билдиради.
Бугунги кунга қадар туманимиз фуқароларидан бирор киши короновирусга чалинганлик ҳолатлари кузатилмади. Белгиланган тартибда чет давлатлардан кириб келган фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб карантинга олинмоқда.
Карантинга олинган фуқароларга барча шароитлар яратилган бўлиб, доимий тарзда шифокорлар томонидан кечаю-кундуз назорат ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, фуқаролардан белгиланган карантин қоидаларига қатъий амал қилишларини, зарурат бўлмаса фуқароларимизнинг доимий уйда бўлишларини, асоссиз равишда уйдан кўчага чиқмасликларини, шахсий гигиенага алоҳида амал қилишларини сўраб қоламан.
Шу билан биргаликда, бугун туманимизда озиқ-овқат заҳиралари етарли даражада мавжуд ва ушбу масалада ҳеч ким ташвишга тушмасликларини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.
Туманимизда фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида туман ҳокимлигида тегишли бўлим, корхона ва ташкилотларнинг масъул ходимларидан иборат доимий ишловчи штаб фаолияти йўлга қўйилиб, унда 633-21-60 рақамли “Ишонч телефони” ишга туширилган.
Нуробод тумани СЭОМ томонидан ҳар куниCOVID – 19 инфекцияси профилактикаси бўйича жамоат жойларида, бозорлар, дорихона, мактаб ва боғчаларда дезинфекция ишлари тўхтовсиз амалга ошириб келинмоқда.
Ҳурматли фуқаролар ушбу кўрилган чоралар, албатта аҳолимизнинг саломатлиги ва осойишталигини таминлаш мақсадида олиб борилаётганлигини яна бир бор ҳис этиб, қонун-қоидаларга қатъий амал қилишингизни сўраб қоламан.
Азиз Нурободликлар!
Ўз вақтида қанчадан-қанча синовлар ва оғир кунларни бошидан кечирган халқимиз вазиятга тўғри баҳо бериб, ушбу синовларни ҳам мардонавор енгиб ўтишига ишонамиз.
Эътиборингиз учун раҳмат!
Фахриддин ЗАИРОВ,
Нуробод тумани ҳокими
01.04.2020 йил
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда