• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

Барча абитуриентлар учун Давлат тест маркази томонидан ажойиб янгилик!


Шу кунларда мамлакатимизда кечаётган карантин сабабли Давлат тест маркази томонидан тест топшириқларини очиқлигини таъминлаш мақсадида жорий этилган Е-Sinov (https://dtm.uz/page/dtmxizmatbot) тизимидан текин фойдаланиш дастури ишга туширилди. Битирувчи ўқувчи ёшлар, абитуриентлар ва бошқа синф ўқувчилари учун ҳам уйда ОНЛАЙН тизим орқали   https://dtm.uz/page/to'plam2019) да нашр этилган тест топшириқлари базасидан ҳар бир фан бўйича шакллантирилган вариантларни ечиш орқали ўз билимини мунтазам синаб боришлари мумкинлиги ва шу асосида 2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, тест синовларига тайёргарлик кўриш имкониятларига эгадирлар.

Ботдан фойдаланиш 3 босқични ўз ичига олади:

1. Фойдаланувчининг компьютери ёки телефонидаги Telegram мессенжерининг «Қидириш» функциясидан фойдаланган ҳолда @dtmxizmatbot топилади ва тизим ишга туширилиши учун start (бошлаш) тугмаси босилади.

 Шундан сўнг телефон рақамини рўйхатдан ўтказиш учун ҳосил бўлган сўров ойнасининг “Telefon raqamini jo‘natish” сўрови босилади  ҳамда кейинги сўровлар ҳам ижобий ҳал қилинади.

 Ботдан фойланишда фойдаланувчи томонидан ўзига қулай бўлган тил танланиши мавжуд, яъни “Tilni o‘zgartirish” тугмаси босилиб, керакли тил танланади.

2. Тест вариантига буюртма бериш учун мулоқот ойнасининг “Test variantiga buyurtma” тугмаси босилади.

Тест вариантининг қайси тилда бўлиши танланади;

Қайси фандан тест кераклиги танланади;

Фан танлангандан сўнг PDF форматда буюртмачига тест варианти жўнатилади.

3. Тест варианти буюртмачи томонидан ечилгандан сўнг унинг натижасини билиш қуйидаги икки усулда амалга оширилиши мумкин:

Тест варианти ечилгандан сўнг жавоблар махсус  жавоблар варақасига белгиланади.  Жавоблар варақаси намунасини (https://dtm.uz/upload/file/page/toplam2019/dtmxizmat_JV.pdf) манзилдан олиб, уни рангли кўринишда чоп этиш ва ундан фойдаланиш мумкин.    Натижани билиш учун жавоблар варақаси расмга (https://dtm.uz/page/dtmxizmatbot да расмга олиш бўйича талаблар) туширилиб юборилади. Юборилган расм тизим томонидан таҳлил қилиниб, фойдаланувчига тест натижаси бот орқали юборилади.

Ёки тест варианти жавоблари фойдаланувчи томонидан қуйидаги форматда юборилиши мумкин: [Test varianti raqami][Bo‘sh joy][Test varianti javobi(30 ta)]

Mасалан: 1900000˽ABCDABCDABCDABCDABCDABCDABCDAB

Эслатма:

фойдаланувчилар фақат ўзлари буюртма берган тест вариантининг натижасини билиши мумкин;

ҳар бир тест варианти учун фақат бир марта натижа ҳисобланади;

Жавоблар варақасини бўяшда кўк рангли шарикли ручкадан фойдалниш тавсия этилади.

Натижани билиш учун юборилган расмда фақат битта жавоблар варақаси бўлиши керак.

Азиз ёшлар! Давлат тест маркази Самарқанд вилоят бўлими сизларни ҳар қандай ҳолатда ҳам соғлом, юксак билимли, оилапарвар ҳамда ватанимиз учун жонкуяр инсон бўлишингизда муваффақиятлар тилаб қолади.

 Агар сизни яна қизиқтирган саволлар бўлса, қуйидаги манзилларда кутиб қоламиз.

 https://t.me/dtm_samarqand - Самарқанд вилоят бўлими телеграм канали

Мурожаат учун телефонлар:

97-922-09-30,

97-285-30-51,

93-221-21-51,

94-356-93-00,

99-594-10-15

Давлат тест маркази Самарқанд вилояти бўлими ходимлари

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда