• 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 18:46 – Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши ҳамда маъмурий судлар тизимини оптималлаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида 
  • 10:32 – Нурободда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланди 

Ҳеч қачон лоқайдликка берилманг!

(СОVID-19) коронавирус инфекциясининг дунё бўйлаб шиддат билан тарқалаётганлиги сабабли, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан дунё бўйича “пандемия” деб эълон қилинган.

Туман ҳудудига (СОVID-19) коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида тегишли муассасалар мутахассисларидан иборат эпидемияга қарши штаб ташкил этилди ҳамда коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш борасида барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан ушбу касалликни олдини олиш юзасидан тумандаги деҳқон бозорларида 27 та, йўл назорат постида 1252 та, умумтаълим мактабларида (ҳар бирида икки мартадан) 159 та ва мактабгача таълим муассасаларида (ҳар бири икки мартадан) 126 та, ташкилотлар ва муассасаларда 53 та ҳамда бошқа объектларда 763 та коронавирус инфекциясига қарши дезинфекция ишлари олиб борилди ва дезинфекция тадбирлари давом эттирилмоқда.

СЭОМ ходимлари томонидан эпидемия кенг тарқалган мамлакатлардан келган ҳар бир фуқарони тўлиқ 14 кунлик тиббий кузатувга олиш, бирламчи тиббиёт муассасаларининг врач ва патронаж ҳамширалари томонидан грипп, ЎРИ ва ўткир пневмония касалликларини эрта аниқлаш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб олинган. Шу билан бирга, хориждан келган фуқаролар орасида тана ҳарорати кўтарилган беморлар аниқланганда, уларни барчасини коронавирус касаллигига махсус лаборатория текширувидан ўтказишга, шунингдек, касалликнинг тарқалишини олдини олиш ва изоляция қилиш мақсадида, оилавий поликлиника шифокорлари томонидан ҳарорати юқори бўлган беморларни уйида тиббий ёрдам кўрсатилишига алоҳида эътибор қаратилиши ҳамда коронавирус инфекциясини олдини олиш юзасидан аҳоли ўртасида кенг кўламда санитария-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда туманимиз аҳолиси орасида коронавирус инфекцияси қайд этилмади. Ҳозирда хорижий давлатлардан келган 225 нафар тумадошларимиз тиббий кузатувга олинган бўлиб, шулардан 160 нафар фуқаролар карантиндан чиқарилди.

Ҳеч қачон лоқайдликка берилманг, авволо, ўзингиз ва яқинларингиз соғлиғи учун карантин қоидаларига амал қилинг! Зарурат бўлмаса уйингиздан чиқманг.

Баҳром СУЛАЙМОНОВ,

туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош врачи.

Қувон АҲМЕДОВ,

СЭОМ ЭМ ва ПТТЭ бўлими бошлиғи.

Калит сўз: СЭОМ коронавирус
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда