• 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 18:46 – Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши ҳамда маъмурий судлар тизимини оптималлаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида 

АМИР ТЕМУР ФАХРИМИЗ, ҒУРУРИМИЗ!


        Буюк бир давлатга асос солган, номи етти иқлимда машҳур бўлган улуғ бобокалонимиз Амир Темур  1336 йил 9 апрелда  Кеш шаҳри яқинидаги Хўжаилғор қишлоғида таваллуд топди. Бобоқалонимиз ёшлигидан довюрак, ғурурли, ўткир зеҳн ва ақлу идрок эгаси бўлиб ўсди. Турли дунёвий илмларни, ҳарбий санъатни эгаллади. Иймон-эътиқодли, ҳалол-пок инсон бўлиб етишди. У ёшлигидан бошлаб ўз олдига она юртини мўғул босқинчиларидан озод қилиш мақсадини қўйди, ер юзида буюк салтанат соҳиби сифатида эл ва элатларнинг бошини қовуштирди. Мамлакат қудратини ҳар соҳада юксакликка кўтариб, дунёга машҳур қилди. 
       Амир Темур давлати қурилиши, ҳарбий санъати кўп асрлар давомида Шарқу Ғарб давлатларига ўрнак ва андоза бўлди. Унинг замонида маданият, илму фан, меъморлик, тасвирий санъат, мусиқа, шеърият беқиёс ривож топди. Амир Темурнинг маданият ва дин аҳлларига кўрсатган чексиз меҳр-муруввати айниқса ибратлидир.
        Кўҳна тарих саҳифалари буюк бобомизнинг миллат ва эл-улус манфаати бобида чеккан мислсиз заҳмат ҳамда кўрсатган шижоатларига гувоҳлик беради. Оламнинг қарийб ярмига ҳукмронлик қилган бўлсада, у куч-қудрат зўрлик, зўравонликда эмас, аксинча, адолатда эканини теран англади.  
      Амир Темур давлати ва темурийлар даври тарихига қизиқувчи ёшлар ва ўқувчиларга  Амир Темур давлати давлат бошқарув тузуми, сулола вакиллари хақидаги тарихий  маълумотлардан воқиф этувчи  қуйидаги тарихий ва бадиий асарларни  ўқиб чиқишларини тавсия этамиз:
1. Темур тузуклари.
2.Руи Гонсалес де Клавихо. Самарқандга-Амир Темур саройига саёҳат кундалиги.1403-1406 йиллар.
3.Али Мухаммад. “Амир Темур қалбида чақнаган нур”
4.М.Абдураимов. “Темур ва Тўхтамиш”
5. Б.Ахмедов илмий тахрири остида. “Амир Темур сабоқлари 2”
6.Б.Ахмедов илмий тахрири остида. “Амир Темур ва Улуғбек замондошлари хотирасида”
7. А.Мухаммаджонов. “Темур ва темурийлар салтанати”
8. А.Қаюмов. “Амир Темур қиссалари”
9. Э.Азимов. “Амир Темур салтанати”
10.П.Қодиров. “Амир Темур сиймоси”
11.Поён Равшан, Жума Қурбон. “Амир Темур туғилган жой ёҳуд Занжирсарой қиссаси”
12. Т.Файзиев. “Темурий маликалар”
13. Т.Файзиев. “Темурийлар шажараси”
14. Ш.Ўлжаева. “Амир Темур  дипломатияси”
15. Марсел Брион. “Менким соҳибқирон – жахонгир Темур”
16. Х.Даврон. “Темурбек ва Сароймулкхоним.”
17.Али Мухаммад. “Амир Темур чамани”
18. О.Бўриев. “Темурийлар  даври ёзма манбаларида Марказий Осиё”
19. Б.Ахмедов. “Амир Темур ўгитлари”
20. Шарафиддин Али Яздий. “Зафарнома”

Элмира ХОЛИЁРОВА,
вилоят халқ таълими бошқармаси методисти.
Калит сўз: Амир Темур
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда