• 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 
  • 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

Биз – бирлашиб катта кучмиз


Бунга жавобан ёшларимиз билим ва салоҳияти билан нафақат юртимиз, балки жаҳон миқёсида ўзларини намоён этаётир. 

Барчамизга маълумки, аҳолининг 60 фоизидан ортиғини ёшлар ташкил этадиган мамлакатимизда уларга жуда катта имкониятлар, шароитлар, имтиёзлар ва қулайликлар яратиб берилмоқда.

Шу ўринда туманимизнинг умумий ёшларга оид статистикасига назар солсак, туманда жами 143 минг 900 нафар аҳоли бўлиб, шундан 77 минг 636 нафарини 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил қилади. (0-13 ёшгача 43 минг 545 нафар, 14-30 ёшгача 42 минг 159 нафар).

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши томонидан туманда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, ҳуқуқий билимларини ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши томонидан туманда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2017 — 2019 йиллар давомида 250 дан ортиқ тарғибот тадбирлари, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва уларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, турли мафкуравий таҳдидларга, хусусан диний экстремизм, терроризм, "оммавий маданият" ва бошқа ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни   шакллантириш мақсадида 600 дан ортиқ турли хил спорт мусобоқалари, маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари, очиқ мулоқатлар ҳамда семинарлар ташкил қилинди.

Бундан ташқари, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши томонидан ёшларни замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари учун муносиб шароитлар яратиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида "Қандалотчилик", "Тикувчилик" ҳамда "Компьютер саводхонлиги" тўгараклари ташкил қилиниб, унга аксарият уюшмаган ёшлар жалб қилинмоқда.

Шунингдек, 2017-2019 йиллар давомида уюшмаган ёшлар, тадбиркорлар ва ўқувчилар иштирокида 12 маротаба "Ҳоким ва ёшлар", 24 маротаба "Прокурор ва ёшлар", 36 маротаба   "Суд ва ёшлар" учрашувлари, 500 дан ортиқ очиқ мулоқотлар ва давра суҳбатлари ўтказилиб, уларда 20 минг нафардан ортиқ ёшлар жалб қилинди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг ёшлар учун яратиб бераётган имкониятлари акс эттирилган буклетлар тайёрланди ва ҳудудларга тарқатилди.

2019 йилнинг 6 ойи  давомида 46 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар ҳолидан хабар олинди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши вилоят миқёсида ёшлар билан ишлаш самарадорлиги жиҳатидан  2018 йил якуни бўйича 1 ўринни эгаллади.

Ўтган 2018 йил давомида туманимиз ёшлари "Конституция билимдони" кўрик танловида вилоятда 2-ўринни, "Камалак юлдузлари" танловида рақс жамоаси Гран-при      совриндори, шунингдек, спортнинг "Мини футбол" тури бўйича мусобақасида ҳамда "Президент асарлари" кўрик танловида вилоятда 1-ўринни қўлга киритишган бўлсалар, жорий 2019 йил давомида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган турли танлов ва лойиҳаларда фахрли ўринларни эгаллаб келди. Шундай ютуқларимиздан бири "Энг намунали сардорлар кенгаши" танловининг вилоят босқичида туманимиз сардорларидан иборат "Ҳуррият" жамоаси 1-ўринни қўлга киритди ҳамда Республика босқичида фахрли ўринни эгаллашди. 

"Ёшлар куни"ни кенг нишонлаш мақсадида республикамиз бўйича "Ёшлар ойлиги" ўтказилмоқда ва ойлик доирасида кенгашимиз томонидан турли хил тадбирлар ташкиллаштирилмоқда. Шундай тадбирлардан бири ёшларнинг дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида тумандаги кам таъминланган ва иқтидорли бир гуруҳ ёшларнинг Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат  уюштирилганлигини мисол қилиш мумкин.

Шу ўринда Президентимизнинг "Ёшлар куни" муносабати билан йўллаган табрик сўзида таъкидлаганидек,   Сиз, жондан азиз ўғил-қизларимиздан фақат битта илтимосимиз, битта тилагимиз бор: ота-оналарингиз, устоз-мураббийларингиз,  халқимизнинг сизлардан кутаётган орзу-умидларини амалий ишлар билан рўёбга чиқариш йўлида ҳорманг, чарчаманг!

Ўқиш-ўрганиш, доимий изланиш, илм-фанга, тараққиёт чўққиларини эгаллашга интилиб яшаш доимо ҳамроҳингиз бўлсин!

Асомиддин ЗИЯТОВ,

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда