• 14:47 – Таълимнинг илк босқичи такомиллашиш жараёнида 
  • 17:47 – Одил-судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши куараш соҳасидаги вазифалар 
  • 10:41 – Судларда матбуот хизматининг ўрни 
  • 10:39 – Солиқ маъмурчилиги такомиллаштирилди 

Шахмат бўйича биринчи онлайн Ўзбекистон чемпионати ўтказилади


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан карантин даврида спорт ихлосмандлари учун яна бир онлайн мусобақа ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 11-майидан 19-майига қадар ҳаваскорлар ўртасида шахмат бўйича “Уйда қол ва ғалаба қозон!” шиори остида биринчи онлайн Ўзбекистон чемпионати ўтказилади ва унда республикамизнинг барча ҳудудларидан хоҳловчилар иштирок этиши мумкин.

Мусобақа иштирокчиларининг ёши чегараланмаган. Онлайн мусобақа ғолиблари пул мукофоти билан тақдирланади. Мусобақада қатнашиш истагида бўлган ҳаваскорлар www.chess.comсайтига кириб, рўйхатдан ўтишлари лозим.

Жами 10 та турнир ўтказилади – 10 та ғолиб аниқланади. Ғолиблар банк картасига пул ўтказиш йўли орқали тақдирланади. Ғолиб ҳаваскор шахмат бўйича биринчи Ўзбекистон чеемпионати ғолиби дипломи билан тақдирланади.

Ўйинлар ўн кун давомида 11-майдан 19-майга қадар Тошкент вақти билан 20:30 да ўтказилади. Мусобақада ғолиб бўлганлар иккинчи марта қатнашиш ҳуқуқига эга эмас.

Турнирдан кўзланган мақсад – аҳолининг бўш вақтини мазмунли ва сифатли ўтказиш, карантин даврида спорт ҳамда кўнгилочар стратегияларни тарғиб қилиш, шунингдек, шахматни интеллектуал спорт тури сифатида оммалаштириш иборат.

Ўйинлар ва қизиқарли шарҳларни Esports Uzbekistan Федератсиясининг Youtubeдаги расмий канали (https://www.youtube.com/channel/UCXcUXd7HiXVqnZuexfBpVjA) орқали томоша қилишингиз мумкин.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги расмий сайтлар орқали олишингиз мумкин:

www.minsport.uz

www.esports.uz

www.sportluxury.uz

Карантин даврини уйда қолиб, вақтингизни спорт билан мазмунли ўтказинг. Онлайн мусобақада иштирок этинг ҳамда ғолиб бўлиш имкониятини қўлдан чиқарманг!

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Калит сўз: шахмат-шашка
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда