• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

ҚАЛБИМИЗДА МАНГУ ЯШАЙСИЗ


Туманимиздаги сўлим гўшалардан бири бўлмиш Жом қишлоғида 1949 йил 30 август куни таваллуд топган отамиз Тошмурод Сафаров бугун орамизда йўқ. У кишини биз фарзандлари ширин хотиралар билан эслаймиз холос. Ҳаётимиз қаҳрамони отажонимиз оддий оилада дунёга келган. 1966 йилда 21-умумий ўрта таълим мактабини тамомлаган. 1971 йилда эса Тошкент Политехника институтини тугатиб, Жанубий кон бошқармасига қарашли озиқ-овқат омборхонасида бош муҳандис бўлиб ишлаган. Кейинчалик туман машина-трактор паркида бош ҳисобчи бўлиб фаолият юритган.

1973 йилда отамиз, онажонимиз Чаман Хидирова билан турмуш қурди ва йиллар давомида фарзандлари учун ибрат бўла оладиган йўлларни босиб ўтди. Ота-онамиз турмуши давомида фарзандларини Ватанга, эл-юртга, миллий анъаналаримизга содиқ чин инсоний фазилатлар руҳида тарбиялашга катта аҳамият берарди. Ҳар бир қилаётган муҳим ишимизга улар одоб билан ўз фикрини баён этар, амалий маслаҳат ва тавсиялар берарди. Минг шукурки, отамизнинг бизга қилган панд-насиҳатларига амал қилган ҳолда, кўрсатган тўғри йўлдан бориб, ҳеч биримиз кам бўлмадик. 

Айтганча, отамизнинг яна бир хислати бизни қойил қолдирган. Пенсияга чиққандан сўнг ҳам уйда ўтиришни хоҳламасди, тиниб-тинчимасдан меҳнат қилишни ўзига лозим топарди. Кексайганда ҳам «Нуробод сув оқова» ташкилотида бош ҳисобчи бўлиб фаолият юритди. Меҳнатсеварлиги туфайли бир нечта хусусий фермер хўжаликларида бош ҳисобчи вазифасини мукаммал бажариб, тадбиркор инсонларга фойдаси тегди. 

Дарҳақиқат, отамиз Тошмурод Сафаровнинг ҳаёти давомида қўллаган анъаналари фидойиликнинг бир белгисидир. Ўз касбига, оиласига, Ватанига, яқинларига меҳр қуйган  бу фидойи инсоннинг ҳамиша руҳи шод бўлсин. Орамизда бўлмасада отажонимиз меҳнатсевар ва меҳрибон ота сифатида қалбимизда мангу яшайди.


ОТАЖОНИМ ТИЛИДАН

Меҳр билан яшанглар,

Доимо соғ бўлинглар.

Аҳил ва иноқ бўлиб,

Элга хизмат қилинглар.


Қўллар дуода бўлсин,

Тилак амалга ошсин.

Барча фарзандларимга,

Эл-юрт ҳавасда юрсин.


Ҳаётдаги бурчимни,

Меҳнатимни кучимни.

Сизларда ҳам кўрайин,

Кўриб таскин топайин.

Фарзандлари:

Тўлқин, Темуржон САФАРОВлар ҳамда қизи Роҳила РАЖАБОВА. 



Калит сўз: хотира
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда