• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

Ёш ижодкор


Маржона ИРИСОВА – 2002 йил 1 сентябрда туманимиздаги Бошқудуқ қишлоғида таваллуд топган. Ҳозирги кунда Кармана туманидаги 8-умумтаълим мактабнинг 11-синф ўқувчиси. Унинг 2019 йилда “Мустақиллик шукуҳи” илк шеърий тўплами нашр этилган. Яқин кунларда ёш ижодкорнинг “Эсладим баҳор...” навбатдаги шеърий тўплами ҳам нашр этилиш арафасида. Шунингдек, ижодкорнинг шеър ва ҳикоялари жамоа тўпламлари, республика нашрларида чоп этилган. Қатор ижодий танловлар ғолиби. 

УРУШ...

Уруш... 
Сен – ажал, сен – олов, мисоли вулқон,
Ўз элин шони деб жанг қилди ўғлон,
Этдилар тинчлик чун кўксини қалқон,
Ул мудҳиш кунларни унутмам сира,
Жасорат - абадий, мангу – хотира!

Ажал...
Юракларга солдинг минг заҳмат,
Сен қиёмат, сенда йўқ шафқат,
Эл бошига солдинг машаққат,
Ул мудҳиш кунларни унутмам сира,
Жасорат - абадий, мангу – хотира!

Жангоҳ...
Оҳ, жангга кирганида ўзбек ўғлони,
Қонида жўш урди миллатнинг шони,
Тинчликка бахшида ҳаттоки жони,
Ул мудҳиш кунларни унутмам сира,
Жасорат - абадий, мангу – хотира!

Болам...
Деб куяди муштипар жони,   
Кўкларга урлайди нола, фиғони,
Ахир, у – суянчи, азиз ўғлони,
Ул мудҳиш кунларни унутмам сира,
Жасорат - абадий, мангу – хотира!

Ўғлонлар...
Урушда жон фидо этган,
Ўқларга ҳайиқмай кўксини тутган,
Жангда ҳалок бўлган, бедарак кетган,
Ул мудҳиш кунларни унутмам сира,
Жасорат - абадий, мангу – хотира!

Бедорлик...
Тан-жонни этмоқда адо,
Олға, деб юракдан чиқади нидо,
Ўғлонлар ўзини этгайдир фидо,
Ул мудҳиш кунларни унутмам сира,
Жасорат - абадий, мангу – хотира!
  
Айрилиқ...
Онаизор кутади фарзандин ҳамон,
У, албатта, тирикдир дебон,
Фарзанддан хабар бор на яхши-ёмон,
Ул мудҳиш кунларни унутмам сира,
Жасорат - абадий, мангу – хотира!

Ғалаба...
Бу шукуҳдан порлар юз-кўзинг,
Мардлигу садоқат тимсоли ўзинг,
Фарзандлар оқлади берган нон, тузинг,
Ул мудҳиш кунларни унутмам сира,
Жасорат - абадий, мангу – хотира!

Хотира...
Биз учун муқаддас, ёд этмоқ азиз,
Шаънингиз биз учун қанчалар лазиз,
Сизнинг қошингизда биз чўкамиз тиз,
Ул мудҳиш кунларни унутмам сира,
Жасорат - абадий, мангу – хотира!

Тинчлик...
Сен бирла эл яшар шод, гулгун,
Жонин берар ҳур Истиқлол чун,
Шукрлар қилайлик, замонга бугун,
Ул мудҳиш кунларни унутмам сира,
Жасорат - абадий, мангу – хотира!

Мустақиллик...
Сен туфайли мунаввар замон,
Кунлар келди хўп дориламон,
Гуллаб-яшнар ҳур Ўзбекистон,
Ул мудҳиш кунларни унутмам сира,
Жасорат - абадий, мангу – хотира!

Маржона ИРИСОВА.
Калит сўз: шеърият
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда