• 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

Меҳр – улуғ туйғу, саховат – юксак фазилат


Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан юртимизда коронавирус пандемиясига қарши курашиш мақсадида тарихий ва маънавий қадриятларни жумладан, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат, ўзгаларга ҳамиша ёрдам қўлини чўзиш, топганини ўзгалар билан баҳам кўриш каби юксак фазилатларни инобатга олган ҳолда "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати эълон қилинди.

Айни кунларда коронавирус пандемиясининг салбий оқибатлари натижасида кўплаб оилалар ёрдамга муҳтож. Бугунги кунда   "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг  туман бўлими ҳузурида "Саховат ва кўмак" жамғармаси ташкил этилган. Туманимизнинг саховатпеша инсонлари "Саховат ва кўмак" жамғармасига 261, 9 миллион   сўмдан кўпроқ  маблағлари ўтказиб бердилар.

Жамғарма маблағлари карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахсларга ёрдам бериш учун ишлатилади. 

"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракат доирасидаги хайрия ишларини кимдир озиқ-овқат шаклида бераётган бўлса, бошқалар жамғарма ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан ўз ҳиссаларини қўшишмоқда. "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракат доирасидаги эзгу ишларимизга кўнгилли волонтёр ёшларимиз қўшилиб, маҳсулотларни қадоқлашда яқиндан ёрдам бермоқда. 

Туманимиздаги 37 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 1893 та ёрдамга муҳтож оила рўйхати секторлар кесимида шакллантирилган. "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида ушбу тоифадаги 765 та оилаларга ҳомийлар томонидан 14 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Мазкур умумхалқ ҳаракатини қўллаб-қувватлаган барча тумандошларимизга, тадбиркорларимизга  миннатдорчилик билдирамиз.


Самад ЭЛМУРОДОВ,

туман ҳокими ўринбосари, штаб раҳбари.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда