• 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

ЧИРОЙ ОЧАЁТГАН НУРОБОД

Бугунги кунда ободонлаштириш ва тозалик ҳар кунлик ҳаётий этиёжимизга айланмоқда. Бу хайрли ва эзгу ишлар асло мавсум танламайди. Зеро, ўлкамизга фасллар келинчаги баҳорнинг ташриф буюриши биланоқ дала юмушлари авж паллага кирган. Туманимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига уюшқоқлик билан киришилди. Ерларга ишлов берилиб, улар экин экишга тайёрланмоқда. Дарахтларга шакл берилмоқда. Тозалик ишлари эса ҳар қачонгиданда шиддатли тус олган.  Экин майдонларимизда кўчат экиб, боғ яратиш йўлидаги ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Энг муҳими, бу тадбирларда фуқароларимиз ҳамжиҳат бўлиб, келажак учун янги ниҳолларни ўтқазишмоқда. Зеро, ҳаво ҳароратининг илиқлашиши кўкаламзорлаштириш ишлари учун қулай муҳит яратмоқда.

Тозалик, ободончилик бор жойда хайр-барака бўлади. 

Бу йилги ободонлаштириш, гул экиш ишларини ташкил этиш мақсадида  туман маҳаллий бюджети ҳисобидан 12 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб,  кўчаларга гул экишлари  бошлаб  юборилди. 

Ҳа, бугун кўз ўнгимизда чирой очаётган туманимизнинг ҳар бир гўшасида беқиёс янгиланишлар рўй бермоқда, бунёдкорлик ва ободончилик ишлари авж олган. Энг муҳими, турмуш маданияти юксалиб, яшаш шароитлари тобора яхшиланиб бораётган тумандошларимиз мамнунлик ва шукрона билан яшамоқдалар. 

Нодира БОТИРОВА.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда