• 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

«Жом ота» жоме масжиди очилди

Жорий йилнинг   30 март куни  туманимиздаги Жом  маҳалла фуқаролар  йиғинида 1000 нафар намозхонга мўлжалланган «Жом ота» жоме масжиди фойдаланишга топширилди. Масжиднинг  асосий қисми хонақоҳ ҳамда айвондан иборат бўлиб, масжид  ўртасидаги  гумбаз 32 метр баланд қилиб қурилган. Бундан ташқари масжид ҳудудида имом-хатиб ва бошқа ходимлар учун барча қулайликларга эга маъмурий бино, замонавий таҳоратхона ҳам мавжуд. Мазкур жоме масжиднинг умумий ер майдони 0,25 гектарни ташкил этади.

Жоме масжидининг қурилиши маҳаллий аҳоли талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда 2018 йилда бошланиб, жорий йил март ойида якунланган. Масжид   миллий андозалар ва замонавий талаблар асосида кенг ва ёруғ қилиб қурилган. Жоме масжид саховатпеша инсонлар кўмаги ва ҳашар йўли билан бунёд этилди. 

Жом маҳалласида бунёд этилган “Жом ота” жоме масжидининг фойдаланишга топширилишига бағишланган тадбирда Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг  Самарқанд вилояти вакиллиги раҳбари, вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов ҳамда туман ҳокими Фахриддин Зоировлар иштирок этишди.


Аббос РАВШАНОВ,

“Жом ота” жоме масжиди имом хатиби.
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда