• 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

ИШСИЗЛАРГА ИМКОНИЯТ

Жамиятимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишларидан бири бўлган меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш механизмларини такомиллаштириш мақсадида туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида шаҳардаги банд бўлмаган аҳолини, айниқса, ёшлар, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилиб келган фуқароларни иш билан таъминлаш, ташкилот ва муассасаларда мавжуд бўш ўринларга ишсиз аҳолини ишга жойлаштириш юзасидан “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ўтказилмоқда. 

Жорий йилнинг 26 март куни тумандаги 2-сектор ҳудудидаги Улус маҳалласида 3-умумий ўрта таълим мактаби олд қисмида бўлиб ўтган ярмаркада туманимизда фаолият юритиб келаётган 20 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларининг  бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар. 

Айниқса, “Ҳунармандлар” уюшмаси аъзолари томонидан қўл меҳнати асосида яратилган буюмлар кўргазмаси йиғилганларни бефарқ қолдирмади. Кўзни қувонтирувчи бежирим намуналар савдоси ҳам йўлга қўйилди. Бу эса ёш тадбиркорларга янада шижоат бағишлади. 

Ярмарка давомида 2 - сектор котиби Шерзод Ҳайдаров иштирок этиб, ёш ҳунармандларнинг ижод намуналарини кўздан кечирар экан, уларнинг бетакрор қўл меҳнатларига юксак баҳо бериб, кейинги ишларида омадлар тилади. Мазкур ярмаркада 13 нафар фуқарога ишга жойлашиши учун йўлланма берилди.

Шунингдек, худди шундай меҳнат ярмаркаси 4-сектор ҳудудидаги 1-сон касб- ҳунарга ўқитиш мактабида бўлиб ўтди. Унда аҳолининг барча қатламлари қатнашди. 

Тадбирда ёшлар бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, 11 нафар фуқарога ишга жойлаштириш учун, 6 нафар фуқароларга эса касб-ҳунарга ўқитиш учун йўлланмалар берилди. 

Ярмаркада ёшларни қизиқтирган барча саволларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоб берилди.

Нуриддин ЭШДАВЛАТОВ, 

туман бандликка кўмаклашиш маркази шуъба мудири.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда