• 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

АРМИЯ – ЧИНАКАМ ҲАЁТ МАКТАБИ

Ҳарбий хизматда бўлиш йигитлар учун  шараф  ҳисобланади. Ватанни севиш, ҳар бир қарич ерини  асраб-авайлаш ва улғайтираётган юртига муносиб ўғлон бўладиган даражада хизмат қилиш масъулиятли бурчдир. Навқирон авлоднинг бу ҳаётда қиладиган ишлари кўп, орзу-интилишига монанд мақсадлари ҳам бисёр. Лекин ҳеч қачон унутмаслиги керакки, юртимиз истиқлолини,  халқимиз эрку озодлигини кўз қорачиғидай асраш, унинг хавфсизлигини ҳимоялаш уларнинг энг буюк, энг муқаддас вазифасидир. 

Биз ҳар доим ҳарбий соҳадаги аждодларимиз билан нафақат фахрланамиз, балки келажакда ҳарбий бўлишга даъвогарлик қилаётган авлодларимиз улардан кўра кучли ва қудратли бўлиши учун ҳаракат қилишимиз лозим.

Бизга анъана бўлиб қолганидек, бу йил ҳам қалби Ватан садоқати билан лиммо-лим тўлган туманимизнинг чақирув ёшидаги йигитлари муддатли ҳарбий хизматга юборилди. Чақирилувчи ҳарбий қисмларга 112 нафар ўғил болалар саралаб олинди. Албатта, эртага катта ишонч билан хизматга юборилган ўғлонларимиз юзимизни ёруғ қилишади. Улар келажакда миллатимизнинг ифтихори бўлишига ишонамиз. 

Ватанга содиқ ҳолда хизмат қилишларини ният қилиб, вояга етказаётган ота-оналарининг ҳам ҳамиша қўллари дуода.  Уларнинг дуолари эзгу ниятли ёшларимизни йўлларини ёритади.

Келажакда Ўзбекистон юксак даражадаги армияси билан бутун дунёни қойил қолдириши лозим. Шу сабабдан иродаси мустаҳкам болаларни янада қудратли бўлиши учун уларга йўл кўрсатмоғимиз, қўллаб-қувватлашимиз зарур. Чунки биз биламизки, Ватанимизнинг келажаги чин маънода етук ёшлар қўлида.

Муҳтарам биринчи Президентимиз айтганларидек, “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлади, қудратли юртнинг фарзандлари соғлом бўлади”.

Фарҳод ЮЛДОШЕВ, 

туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда