• 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

ЭНДИ САЙЛОВЛАР ОКТЯБРЬ ОЙИДА ЎТКАЗИЛАДИ

Бугунги кунда сайловга оид қонунчилигимизни янада такомиллаштириш, мувофиқ ислоҳ этиш, олиб борилаётган янги демократик ислоҳотлар билан уйғунлаштириш, ўз навбатида давлатимизнинг умумэътироф этилган халқаро стандартларга халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини янада яхшилаш устувор вазифалардан ҳисобланади.

Хусусан, «Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши мазкур вазифалар йўлида навбатдаги қадам бўлди дейиш мумкин. 

Аҳамиятли жиҳати, мазкур қонуннинг қабул қилиниши билан бир қатор сайловга оид қонун ҳужжатларининг нормаларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали янги тартиблар белгиланди. 

Жумладан, ўзгартиришга кўра, Президент сайлови, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловлар тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди.

Таъкидлаш лозим, қонунчиликда мазкур сайловларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда — декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланган эди. Бу эса сайловлардан кейинги сиёсий тадбирларни ўтказиш, жумладан, Давлат дастурини қабул қилиш ва бошқа ислоҳотларнинг кечиктирилишига сабаб бўлади. Шу мақсадда сайловларни ўтказиш муддатига тегишли ўзгартириш киритилди. 

Шунингдек, мазкур қонун билан сайловларни ўтказиш бўйича сайлов участкалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари эса туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тузилиши белгиланди (илгари сайлов участкалари туман ва шаҳарлар ҳокимликлари тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилган). Эндиликда Халқ депутатлари туман, шаҳар (бундан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши мустасно) Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилмайди. 

Яна бир муҳим жиҳати шундан иборатки, янги тартибга кўра Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида сайловчиларнинг рўйхати мазкур муассасалар бошлиқлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тузилади. Тузилган участка сайлов комиссиялари чет давлатларда турган фуқароларни сайловчилар рўйхати билан танишиш усули, жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилади. 

Шунингдек, чет давлатларда турган фуқаролар ўзларини сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисида сайловдан 15 кун олдин ёзма шаклда Ўзбекистоннинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссияларига ёки Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин бўлади. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида овоз бериш сайлов куни ушбу сайлов участкалари жойлашган ердаги маҳаллий вақт билан соат 8.00 дан 20.00 гача ўтказилади. 

Таъкидлаш керакки, сайловга оид қонунчиликни замонавий халқаро сайлов стандартларига мувофиқ такомиллаштириб борилиши, бу борада аввалги сайловларда халқаро ташкилотлар томонидан билдирган тавсияларини ҳам инобатга олиниши, сайловларни шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлашга қаратилган мустаҳкам ҳуқуқий асосларни яратилиши ўз навбатида давлатимизнинг халқаро майдонида нуфузини янада оширишга хизмат қилади.

Улуғбек РАҲМОНОВ, 

туман адлия бўлими бошлиғи.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда