• 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 18:46 – Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши ҳамда маъмурий судлар тизимини оптималлаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида 
  • 10:32 – Нурободда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланди 

Инсон улуғ – хотира муқаддас!

2020 йил 30 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги ПФ-5977-сонли Фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами - Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 000 000 (ўн миллион) сўм миқдорида пул мукофоти белгиланди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига ва ногиронларига ушбу пул мукофотлари тантанали равишда топширилади.

Иккинчи жаҳон уруши кўпгина халқларнинг бошига кулфат келтирди, жумладан бизнинг халқимизнинг бошига ҳам ташвиш олиб келган. Бу уруш даврида дунёнинг эллик миллион аҳолиси ҳалок бўлган. Ватанимиздан бир ярим миллион инсонлар урушга сафарбар этилган. Шулардан тўрт юз мингга яқин инсонлар бедарак йўқолган. Минглаб мард ва жасур ўғлонлар ўзга тупроқларда Она Ватанини, халқини ҳимоя қилиш йўлида жон берган. Бу йигитларни кутиб ота-оналари, опа-сингиллари ва аёли ҳамда фарзандлари,    халқи умид билан йўлига кўз тикиб умрининг охиригача оғир бир дард билан яшаган. Бу уруш қанчадан қанча оилаларнинг ёстиғини қуритган. Ўша замон пайтида фарзанд учун энг оғир қисмат бу бегона тупроқларда урушда иштирок этиб жангда оғир жароҳат олиб жанг майдонида ўз яқинларини бир марта бағрига босиш орзуси билан жон бериш эди. Урушда ҳалок бўлган инсонларни яқинлари уларни бир умр урушдан қайтиб келишини умид қилиб, ҳаловатсиз ҳаёт кечирган.

Худди шундай қисмат бошига тушган Нуробод тумани Сазағон қишлоғида яшаган Робия онанинг (исми ўзгартирилган) оғир кунларни бошидан ўтказган воқеасини эслашни жоиз кўрдим. Уруш йиллари Сазағон қишлоғидан ҳам кўпгина инсонлар урушга сафарбар этилади. Уларнинг орасида Робия онанинг ёлғиз ўзи қийналиб улғайтирган икки ўспирин фарзандлари ҳам бор эди. Ноилож, эл бошига келган тўй, онахон дод, фарёд билан ўғилларини урушга кузатди. Орадан йиллар ўтди, урушга кетганлар уйларига хат ёзарди, лекин Робия онанинг ўғилларидан дарак йўқ эди. Онахон кимни уйига хат келса, ўша уйга бориб ўз ўғилларини суриштирар ва ҳеч қандай хабар ололмасдан уйига хафа бўлиб қайтарди. Робия она ўғилларини кутиб кунларни беҳаловат, тунларни бедор ўтказди. Йиллар ўтиб уруш тугади. Урушга кетган инсонлар қайтиб келди. Лекин, Робия онанинг ўғилларидан ҳамон дарак йўқ эди. Робия она кўчанинг бошида ҳар куни эрталаб чиқиб то кечгача фақат бир томонга тикилиб ўтирарди. Онахон умрининг охиригача фарзандларининг йўлига кўз тикиб ўша битта жойда ёзнинг иссиқ кунларида ҳам, қишнинг совуқ кунларида ҳам қимирламасдан йўлга қараб ўтирарди. Кўчадан ўтган одамларга, - "Болам, анави келаётган солдатларни кўряпсанми? Менинг ўғилларим-а? Ана, эгнида солдат формаси бор. Узоқда менга қараб келяпти", дер эди. Одамлар ўша томонга қараса ҳеч ким йўқ бўларди. "Сенга кўринмаяптими? Ана келяптику?" дерди онахон. Бундан ҳайрон бўлган кишилар елкасини қисиб қўйиб йўлида давом этарди. Лекин, ўша кўчада турадиган ёшу-қари Робия онанинг бу гапини ҳар куни эшитарди. Шунинг учун ҳам улар ҳайрон бўлмасди. Аксинча, улар онахонга таскин берарди, "Ҳа она кўряпмиз, келаётган солдатлар ўғилларингизку" - деб онахон термилиб ўтирган томонга қараб қўярди-ю, кўнглидан онахонни қийнаб келаётган азобларни ўтказарди. Нотаниш одамлар эса Робия онани ақлдан озган, деб гапириб юрарди. Аммо Робия она ақлдан озмаган эди. У умрининг охиригача ўз фарзандларига содиқ бўлиб, уларнинг йўлига кўз тикиб яшади. Ёз ойлари. Кун кеч бўлиб қуёшнинг тафти пасайиб, ўз ётоғига кираётган пайт бўлиб қолди. Кўчада одамлар ҳаёт ташвишларини бироз саранжон қилиб уйларига кириш тараддудида. Лекин Робия она ҳамон ўша кўча бошида ажин босган, қуёшда қорайган мулойим юзлари, меҳрибон кўзлари билан узоққа термилиб ўйга ботганча қимирламасдан ўтирарди. 

Муҳтарам Президентимиз айтганидек, - "Халқимиз ўз тарихида қандай оғир табиий офатларни кўрган бўлмасин, Қодир Аллоҳнинг марҳамати билан, ўзининг куч-қудрати, вазминлиги ва донишмандлиги орқали уларнинг барчасини енгиб ўтган". Меҳнаткаш халқимизнинг Фарғона каналини қазишда бирлашгани, уруш йилларида етим-есирларга иккиланмасдан ёрдам қўлини чўзгани, 2010 йилдаги Қирғизистондан келган Ватандошларимизга кўрсатган инсонпарварлик ёрдамлари буни исботлайди. Биз халқимизнинг бошига оғир кун тушганда Буюк аждодларимизни эслашимизнинг ўзи бизга катта куч бағишлайди.

Бугунги кунда халқимизнинг бошида яна бир катта синов турибди. Мана шу синовларни енгиб ўтишда давлат раҳбаримиз, қанчадан қанча инсонлар барча зарур чораларни кўрмоқда. Шундай кунларда бир-бирига ёрдам қўлини чузаётган саховатпеша инсонлар кўплигининг гувоҳи бўляпмиз. Улар ўзларининг беғараз хайр-эҳсонларини халқимизга кўрсатмоқда ва шу билан давлатимиз сиёсатини шу миллат фарзанди сифатида қўллаб-қувватламоқда.

Бизнинг энг катта ниятимиз тинч, осойишта, инсон учун, айниқса, ёшлар учун ҳамма шароитлар яратиб берилган бир замонда мана шу воқеаларни кекса нуронийларимиздан сўраб, тушуниб, бугунги кунимизга шукрона айтиб яшашдир. Кексаларимизнинг бошидан кечирган жонли тарихини бугун ёшларимизга етказиш, уларда Ватанпарварлик туйғусини янада кучайтириш, Она Ватанимиз тинчлигининг, мустақиллигимизнинг қадрига етиб яшашни ўргатиш  асосий мақсадимиз.


Отабек КАРИМОВ,

туман халқ таълими бўлими методисти.

Калит сўз: хотира
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда