• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

ТАРТИБ ВА ИНТИЗОМГА АМАЛ ҚИЛСАК натижа албатта, кутилгандек бўлади

Мамлакатимиздаги каби туманимизда ҳам коронавирус инфекцияси кенг тарқалишини олдини олиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида махсус штабнинг ишчи гуруҳи бошчилигида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Туман ҳокимининг фармойишига кўра, туман ҳудудида COVID-19 коронавируси пандемиясининг кириб келиши ва тарқалиши олдини олиш тадбирларини амалга ошириш ҳаражатлари учун туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил Заҳира жамғармаси маблағлари ҳисобидан туман санитария эпидемиологик осойишталик марказига - 20725,0 (йигирма миллион етти юз йигирма беш минг) сўм маблағ ажратилди. Маҳаллий бюджет ҳисобидан ажратилган маблағ, шу кунгача ўта зарур бўлган дори-дармон, тиббиёт буюмлари, дезинфекцияловчи воситалар ва у билан ишлов берувчи асбоблар, ниқоб, қўлқоп, бир ва кўп марталик махсус кийим жамланмалари заҳираси яратилди ва фойдаланишга йўналтирилди. 

Бугунги кунда туман СЭОМ омборида махсус комбинезонлар, "Автомакс" пуркагич аппаратлари, антисептик спрей ва геллар, пирометрлар, ниқоблар, шунингдек дезинфекцияловчи гипохлорид кальций, хлор моддалари етарли даражада мавжуд.

Туманимиз  аҳолиси    ўртасида коронавирус инфекцияси билан зарарланиш ҳолатлари кайд этилмаган.

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида марказий кўчалар, болалар майдончалари, умумфойдаланиш объектлари, кўп қаватли уйларнинг йўлаклари, зина тутқичлари, уйларнинг атрофларида дезинфекция қилиш ишлари давом этмоқда.

Мазкур профилактик тадбирларга малакали мутахассислар жалб қилинмоқда.  Айни пайтда жойларда профилактик-дезинфекция ишлари белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда давом этмоқда.

Юртимизда коронавирус инфекциясига батамом барҳам бериш борасида астойдил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Бу юқумли вирусни жиловлаш, ундан ғолиб келиш учун барчамиз янада бирлашмоғимиз шарт. Қачонким, катта-ю кичик тартиб-интизом, қонун-қоидага тўла амал қилсак, мутахассислар маслаҳатига қулоқ тутсак, коронавирусдек кўринмас балони тезроқ енгамиз. Эркин ва янада бахтли, сурурли кунларда яшашдек бахтга мушарраф бўламиз, албатта. 


Баҳром СУЛАЙМОНОВ,

туман СЭОМ бош врачи.

Калит сўз: СЭОМ
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда