• 15:53 – "Долзарб 15 кунлик" 
  • 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 10:10 – Туманда пахта терими бошланди 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 

ОИЛА МУҚАДДАСДИР


“Ҳар бир оиланинг саодати ва иззати шу халқнинг ички интизоми ва тотувлигига боғлиқ. Тинчлик ва тотувлик эса миллат оилаларининг интизомига таянади, мамлакат ва миллатлар ҳам шунча кучли бўлади. Агарда бир мамлакатнинг аҳолиси аҳлоқсиз ва жохиллик билан оилавий муносабатларни заифлаштириб юборса ва интизомсизликка йўл қўйса шунда бу миллатнинг саодати ва ҳаёти шубҳа остида қолади”.

Абдурауф Фитрат.

Жаҳон халқлари каби Ўзбекистонда ҳам 15 май - Халқаро Оила куни сифатида нишонланади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрида бўлиб ўтган йиғилишида 1994 йилдан бошлаб, ҳар йили 15 май кунини Халқаро Оила куни сифатида нишонлашга қарор қилинди. Бу қарорни қабул қилишдан мақсад - барча тараққийпарвар ва тинчликпарвар инсоният диққатини инсон ўз умрини ўтказадиган, ўз орзу умидлари, бахту саодатини ҳамда тинчлигини таъминлайдиган маскан - оиланинг мустаҳкам бўлишига қаратишдир.

Ҳозир нафақат бизда балки жаҳондаги барча демократик дунёвий давлатларда оилани мустаҳкамлаш, тарбияни яхшилаш, хотин - қизлар, болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва маънавий соғлом авлодни тарбиялаш масалаларига эътибор қаратишмоқда.

Мамлакатимизда олиб борилаётган кучли ижтимоий сиёсатнинг асл маъноси болани, онани, фарзандни ва қарияларни ижтимоий муҳофаза қилишга қаратилган. Оилага садоқат, ота-онага оқибат, ака-укаларга меҳрлилик, ўсиб келаётган ёш авлод онги, Ватан туйғусини мустаҳкам қарор топтириш бу маънавиятимиз ва қадриятимиз асосидир. Оила аъзолари ўртасида ўзаро ҳурмат, меҳр-мурувват ва оқибат омиллари соғлом муҳитни яратади, соғлом тарбия оила аъзолари ўртасида меҳр оқибат, мақсадлар бирлигини юзага келтиради. Оиладаги маънавий муҳитни барқарорлаштириш ота-онада фарзандлар, фарзандлар олдида ота-онага нисбатан бурчларни, уларнинг жамият олдидаги бурч ва маъсулиятини кучайтиришга хизмат қилади.

Туманимизда 2020 йилнинг 15 май ҳолати кўра 178  та никоҳ қайд қилиниб, 928 та бола дунёга келди. Шубҳасиз бу оилаларнинг бахтли бўлиши, ушбу ёшлардан соғлом, ҳар томонлама етук фарзандларни туғилиши ва ривожланиши учун мамлакатимизда барча шароитлар яратилган ва бу масалалар ҳуқуқий татибга солинган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Оила, Меҳнат кодексларида ва бир қатор бошқа норматив ҳужжатларда оиланинг мустахкамлиги, оналар ва болаларга бир қатор ҳуқуқ ва имтиёзлар берилган.

Ҳар бир инсон оилада дунёга келади ва оилада бахту камолга эришади. Оила тинч бўлса, юрт тинч. Мамлакатимиздаги барча оилаларга бахт саодат ёр бўлсин, биз ФҲДЁ ходимлари эса фақатгина халқимизнинг яхши кунларида, бахтли оилалар қурилишида хизматда бўлайлик.


Наргиза ГУЛМУРОДОВА,

туман ФХДЁ бўлими мудири в.б.

Калит сўз: оила куни
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда