• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

ҚАБУЛ-2020: 10 саволга 10 жавоб (Абитурентларга имтиёзлар)

  • Олис чўл ҳудудлари аҳолиси учун олий ўқув юртларига ўқишга киришда қандай имконият яратилган?
 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил  25 апрелдаги  “Навоий вилоятининг олис чўл туманларида аҳолининг турмуш даражасини  янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2925-сонли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига 2017-2018-ўқув йилидан бошлаб, Навоий, Бухоро, Самарқанд вилоятларидаги олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синовлари натижалари бўйича 68 ва ундан юқори баллга эга бўлган, олис чўл туманларида камида уч йилдан буён истиқомат қилаётган абитуриентларни, кейинчалик мутахассислик бўйича ушбу ҳудудлардаги бюджет ташкилотларида тегишли вилоят ҳокимлиги ва олий таълим муассасаси ўртасида тузиладиган шартнома асосида камида 4 йил ишлаб бериш шарти билан қўшимча грант асосида имтиёзли қабул қилиш ҳуқуқи берилган.

  • Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича Республика танлови ғолибларига қандай имтиёзлар белгиланган?
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим марказининг 2017 йил 3 майдаги 10-Қ/Қ ва 34/ҚҚ-сон қарори билан тасдиқланган “Ижодкор ёшлар республика танловларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ тасвирий санъат бўйича республика танлови ўтказилади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 2017 йил    20 июлдаги 393-сонли Қарорига мувофиқ, Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари Бадиий академиянинг тақдимномасига мувофиқ Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли олий таълим муассасаларига, мос таълим йўналишларига танловдан ташқари кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)сиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

  • Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатларига олий таълим муассасаларига қабул қилишда бериладиган имтиёзлар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги   1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сон Фармони хамда Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 20 июндаги  393 - қарорига асосан, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари бўлган ўқувчилари олий таълим муассасаларининг бакалавриатига, бакалавриат талабалари эса олий таълим муассасаларининг магистратурасига тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.

  • Илғор халқаро имтиҳон тизимлари (TOEFL, IELTS, CEFR, SAT General, SAT Subject ва ҳоказо) сертификатларига эга бўлган абитуриентларга қандай имтиёзлар кўзда тутилган?
      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 13 майдаги 395-сонли қарорига мувофиқ, тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили (инглиз, немис, француз, испан, турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тиллари) (кейинги ўринларда чет тили деб аталади) биринчи (асосий) фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган, TOEFL, IELTS, CEFR, SAT General, SAT Subject ва ҳоказо халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.
  • Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати битирувчиларига қандай имтиёзлар белгиланган?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 
5 сентябрдаги 698-сонли Қарорига мувофиқ, Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли  қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган битирувчилари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тавсиясига асосан Давлат комиссияси қарори билан олий таълим муассасалари бакалавриатининг хорижий тил ва адабиёти, филология ва тилларни ўқитиш таълим йўналишларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз қўшимча давлат грантлари асосида ўқишга қабул қилинадилар. 
  • Ички ишлар органлари ходимлари фарзандларига олий таълим муассасаларига кириш учун қандай имтиёзлар белгиланган?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 26 февралдаги 4212-Қарорига ҳамда Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 майдаги 375-сонли “”Ички ишлар органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорига асосан Ички ишлар органлари ходимлари фарзандлари 3% ли алоҳида давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
  • Мақсадли қабул нима? Мақсадли қабул асосида топширган абитуриентларга қандай имтиёзлар назарда тутилган?
Мақсадли қабул бу - талаб юқори бўлган иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари учун олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжнинг давлат буюртмаси асосида, олий таълим муассасаларининг мавжуд қувватлари, моддий-техник базаси ҳамда профессор-ўқитувчилари таркибидан келиб чиқиб, бўйсунувига кўра вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда олий таълим муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланадиган бакалавриат таълим йўналишларига табақалаштирилган тўлов-контракт, магистратура мутахассисликларига базавий тўлов-контракт бўйича қўшимча қабул параметрлари асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги 2019 йил 17 июлдаги 4359-сонли Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси ҳар йили Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари буюртмалари ва таклифлари асосида соҳаларда олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар бўйича тасдиқланган давлат буюртмаси параметрларининг давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрларини тасдиқлайди.
  • “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳибларига олий ўқув юртига кириш учун қандай имтиёзлар берилади?
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мард ўғлон” давлат мукофотини таъсис этиш тўғрисидаги 2017 йил 21 ноябрдаги 3402-Қарорига асосан, «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичига, олий ўқув юртлари талабалари ёки бакалавр даражасига эга ёшлар эса магистратура босқичига тегишли йўналиш бўйича кириш имтиҳонларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.
  • Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига олий ўқув юртига киришда қандай имтиёзлар берилган?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 22 апрелдаги 4296-сонли Қарорига асосан, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан «Меҳрибонлик» уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча равишда бир фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталарини ажратиш тартиби жорий этилган.
  • “Ниҳол” мукофоти соҳибларига қандай имтиёзлар белгиланган?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 августдаги 169-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ “Ниҳол” мукофотига сазовор бўлган ёшлар маданият, санъат йўналишидаги олий ва ўрта махсус ўқув юртларига имтиёзли равишда қабул қилинади (ансамбль, жамоа сифатида иштирок этганлар бундан мустасно).
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли қарорига мувофиқ “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Маданият вазирлигининг тақдимномасига мувофиқ Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли олий таълим муассасаларига, мос таълим йўналишларига танловдан ташқари кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)сиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар. 
Ҳурматли абитуриентлар, Давлат тест маркази фаолиятига оид ишончли хабарларни қуйидаги расмий манбалардан олишингиз мумкин!
https://dtm.uz    Давлат тест маркази расмий сайти
https://t.me/rasmiydtm   Давлат тест маркази телеграм канали
https://t.me/dtm_samarqand   Самарқанд вилоят бўлими телеграм канали
Давлат тест маркази Самарқанд вилояти бўлими.
Калит сўз: таълим
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда