• 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 18:46 – Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши ҳамда маъмурий судлар тизимини оптималлаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида 

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИНГ ЭКСПОРТ САЛОХИЯТИНИ ОШИРИШДА КОНСАЛТИНГ - МАРКЕТИНГ ТИЗИМИНИНГ САМАРАДОРЛИГИ

Республикамизнинг иқтисодий ҳаётида туб ислоҳотлар амалга оширилиши билан бирга Ўзбекистоннинг ўзига хос йўлдаги жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда инқилобий, кескин ўзгаришлар ижтимоий ҳимояни кучайтирган холда, инновацион бозор ва рақамли иқтисодиёт йўлига ўтиб бормоқда.

Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтиш йўли ижтимоий – йўналтирилган янги иқтисодиётни шакллантиришга қаратилиб тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилмоқда. Кичик бизнесни хусусий капиталга, кредит ресурсларига асосланиб иқтисодий ўсишнинг юқори суратларини таъминламоқ ўстивор вазифа сифатида олдинга сурилмоқда.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши мамлакатда рақобатчиликнинг зарур муҳитини ҳосил қилиб, бозор шароитидаги кўпгина ўзгаришларга тезда мослаша олади, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида янгидан-янги қўшимча иш ўринларини яратади ва мамлакатда ижтимоий муҳитни таъминлаш учун ўрта синфни шакллантириш манбаи ҳисобланади, чунки кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ўз кулами жихатидан иктисодиётни ўзлуксизлигини ва барқарорлигини таъминлашда катта ўрин эгаллайди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши аҳолининг моддий, молиявий, интеллектуал ресурсларини ишга солиб, Республикамизда мулкдорлар синфининг шаклланишини тезлаштирмоқда.

Ушбу мақолада бозор муносабатлари шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини экспортга йўналтириш борасида консалтинг хизматлари асосида маркетинг концепцияларидан самарали фойдаланиш, бозордаги талаб ва таклиф мутаносиблигини ҳисобга олган холда аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган товар ва хизматларни ташқи бозорга тезда етказа олиш имкониятлари, кичик бизнес ва тадбиркор ахлини  экспортбоп махсулотлар ишлаб чиқаришга ва экспортга йўналтириш борасида улушини ошириш масаласи устувор вазифалар сифатида қаралган.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг кескин ривожланиши, эркин бозор инфратузилмасини вужудга келишини тезлаштиради. Натижада бир қатор брокерлик ташкилотлари валюта, фонд, товар биржалари, аудиторлик фирмалари, ахборот - маслаҳат ташкилотлари, суғурта идоралари, тадбиркорлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш ташкилотлари, тижорат - воситачи фирмалар тизими ташкил топмоқда.

Биринчидан, кичик бизнес бозор иқтисодиётининг зарур шароитларига яъни кучли рақобат шароитига тезда мослашиб, чуқур ихтисослашув ва кооперациялашуви натижасида унинг юқори самарадорлигини таъминлайди. Иккинчидан, у бозордаги талаб ва таклиф мутаносиблигини ҳисобга олиб, аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган товар ва хизматларни бозорга тезда етказа олиш имкониятлари юқорилиги билан алоҳида ажралиб туради. Учинчидан, рақобатчилик муҳитини яратиш орқали истеъмолчилар учун арзон ва сифатли товар ва хизматлар таклиф қилади. Тўртинчидан, бозор иқтисодиёти усиз мавжуд бўлмайдиган тадбиркорлик муҳити ва руҳини яратади. Бешинчидан кичик бизнес ва тадбиркор аҳлини  экспортбоп махсулотлар ишлаб чиқаришга ва экспортга йўналтиради. 

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, кучли рақобатчилик муҳити шароитида улар доим ривожланишга мажбур бўлишади ва бозорнинг жорий шартларига мослашишларига тўғри келади, бошқа тадбиркорлик субъектларидан устун бўлишлари уларнинг фойда миқдорларининг ошиш манбаи ҳисобланади. Зеро, бозор иқтисодиёти инсонлар ўзлари истаганларидек ҳаёт кечириши учун барчани тинимсиз ҳаракатда бўлишини талаб этади.

Кичик бизнеснинг жадал ўсишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги баъзи маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш орқали уни халқаро меъёрларга тўлиқ жавоб беришини таъминлаш юзасидан тегишли ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этилмоқда.

Шу аснода кичик бизнес ва тадбиркор аҳлини  экспорт борасида улушини ошириш масаласи устувор вазифалар сифатида қаралиб, Ўзбекистон ташқи савдо фаолиятини юқори поғоналарга олиб чиқиш дастакларидин бири сифатида қаралмоқда. Экспорт бозорини кузатсак ва Республикамиз тадбиркорларининг экспорт салохиятини тахлил қиладиган бўлсак 2019 йил якуни бўйича Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 42,2 млрд. долларни ташкил этиб, утган йилнинг шу даврига нисбатан 8,3 млрд. долларга ўсди (ўсиш суръати – 26,2 фоиз).

Маҳаллий товарлар ва хизматларнинг хорижий мамлакатларга экспорти 2018 йилга нисбатан 3,9 млрд. долларга ёки 15 фоизга ўсди ва 17,9 млрд. долларни ташкил этди.

Экспортнинг асосий улуши қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо металлардан тайёрланган маҳсулотлар - 5,1 млрд. доллар (умумий экспортдаги улуши 28,5 фоиз), хизматлар - 3,6 млрд. доллар (19,9 фоиз), энергия ташувчилар  - 2,5 млрд. доллар (14,1 фоиз), тўқимачилик маҳсулотлари - 1,6 млрд. доллар (9,1 фоиз), озиқ-овқат маҳсулотлари - 1,5 млрд. доллар (8,5 фоиз), рангли металлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар - 951,3 млн. доллар (5,3 фоиз), кимёвий маҳсулотлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар - 876,9 млн. доллар (4,9 фоиз), қора металлар ва ундан тайёрланган буюмлар - 349,6 млн. доллар (2 фоиз) ҳиссасига тўғри келади.

2019 йил давомида 2,700та янги корхоналар экспорт фаолиятига жалб қилиниб, улар ҳисобига 1 млрд. доллардан ортиқ қўшимча экспорт амалга оширилди. Бундан ташқари, 42та мамлакатлар бозорларига 206та янги турдаги маҳсулотлар экспорти ўзлаштирилди.

Республика импорт кўрсаткичи ҳисобот даврида 4,8 млрд. долларга ўсиб, 24,3 млрд. долларга етди, бу эса 2018 йилга нисбатан 25 фоизга кўпдир.

Импорт таркибини асосан асбоб-ускуналар - 5,6 млрд. доллар (жами импортдаги улуши 23,1 фоиз), транспорт воситалари ва эхтиёт қисмлар - 2,6 млрд. доллар (10,8 фоиз), хизматлар - 2,4. млрд. доллар (10 фоиз), қора металлар ва улардан тайёрланган махсулотлар - 2,2 млрд. доллар (9,1 фоиз), электр жиҳозлари - 1,3 млрд. доллар (5,5 фоиз), озиқ-овқат маҳсулотлари - 1,2 млрд. доллар (5,2 фоиз), энергия ташувчилар - 928,1 млн. доллар (3,8 фоиз), фармацевтика маҳсулотлари - 926,8 млн. доллар (3,8 фоиз), ёғоч ва ундан тайёрланган маҳсулотлар - 903,7 млн. доллар (3,7 фоиз), кимёвий маҳсулотлар - 843,5 млн. доллар (3,5 фоиз), пластмасса ва ундан тайёрланган маҳсулотлар - 811,7 млн. доллар (3,3 фоиз) ва бошқалар ташкил қилади.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо ҳамкорлари сони ўтган даврда 178тани ташкил этди. Айни пайтда Хитой (7,6 млрд. доллар ёки 18,1 фоиз), Россия (6,6 млрд. доллар ёки 15,7 фоиз), Қозоғистон (3,3 млрд. доллар ёки 8 фоиз), Корея Республикаси (2,7 млрд. доллар ёки 6,5 фоиз), Туркия (2,5 млрд. доллар ёки 6 фоиз), Германия (980 млн. доллар ёки 2,3 фоиз), Қирғизистон (829 млн доллар ёки 2 фоиз), Афғонистон (618 млн. доллар ёки 1,5 фоиз) ва АҚШ (596 млн. доллар ёки 1,4 фоиз) товар айланмаси бўйича етакчилар ҳисобланади.

2019 йил январ-декабр ойларида МДҲ мамлакатлари билан савдо ҳажми 12,2 млрд долларни ташкил этиб, бу ўтган йилга нисбатан 20 фоизга кўпроқ. Россия (МДҲ мамлакатлари билан умумий савдонинг 54 фоиз), Қозоғистон (27 фоиз), Қирғизистон (6,7 фоиз), Туркманистон (4,4 фоиз) асосий савдо шериклар ҳисобланади.

Шунингдек, қўшни давлатлар билан ташқи савдо ҳажми сезиларли даражада ўсиб, 5,8 млрд. долларни ташкил этди (2018 йилга нисбатан 25 фоизга ўсди), бунда экспорт қарийб 3,2 млрд. долларни ва импорт 2,6 млрд. долларни ташкил этди.

Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20та йирик ҳамкор давлатлар орасида 5та мамлакат - Қирғизистон, Афғонистон, Тожикистон, Эрон ва Франция билан ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси кузатилмоқда.

ЯИМ ва бандликдаги кўрсаткичлар бўйича ҳудудлар миқёсида жиддий фарқлар мавжуд. Хусусан, Андижон, Самарқанд, Хоразм, Сирдарё, Наманган, Жиззах вилоятларида ялпи банд аҳолидаги улуши (78–80 %) юқори бўлгани ҳолда, ушбу кўрсаткич Навоий вилоятида (58,2 %) ва Тошкент шаҳрида (57,1 %) республика ўртача кўрсаткичидан паст даражада қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг йиллик ҳисоботи бўйича  корхона ва ташкилотлар (2019-йил 1-апрел ҳолатига) (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари). Рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар 367,9 мингтани ташкил этди. Иқтисодий фаолият турлари бўйича (88088 та) савдо, (65214 та) саноат, (33041 та) қурилиш, (27640 та) қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги,(23089 та) яшаш овқатланиш бойича хизматлар,(14638 та) ташиш ва сақлаш ва ижтимоий хизматлар ҳамда (101307 та ) бошқа фаолият турларига тўғри келмоқда.

Ҳозирги кунда Республикамизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, кичик бизнеснинг янги турларини барпо этиш, уларни бошқариш усулларини такомиллаштириш, янги иш жойларини ташкил этиш, бандлик даражасини орттириш, истеъмолчининг ўсиб, ўзгариб бораётган талабларини тезкорлик билан эътиборга олишни тақазо этмоқда.

Шунинг учун иқтисодий тараққиётнинг ҳозирги босқичида кичик бизнес сохасида мавжуд бўлган улкан салоҳиятдан фойдаланиш, ўларнинг ишбилармонлик салоҳиятини иложи борича экспортга ёки экспорт ўрнини босувчи товар ишлаб чиқаришга йўналтириш нихоятда зарур ўрин тутмоқда.

Шундай экан кичик бизнес фаолиятида маркетинг тизимини қўллашнинг энг муҳим томони – корхонанинг истеъмолчилар билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўлиш зарурияти ва имкониятини туғдирмоқда. Шунинг учун ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятида маркетинг функцияси бозорни ташкил этишдан бошлаб, сотув олди ва сотувдан кейинги хизматларни ташкил этишгача ўзига хос хусусиятга эга бўлади. Кичик бизнес фаолияти ишлаб чиқариш характерига эга бўлган корхона бўлганлиги учун маркетинг фаолиятининг барча элементларини ўзлаштиришни тақозо этади.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда истеъмолчилар учун қанча маҳсулот ишлаб чиқаришни билиш, уларнинг эҳтиёжлари, чет эл истеъмолчиларининг урф-одатлари ва яна бошқа кўплаб хислатларини ўрганиш ва шу асосда уларни гуруҳлаштириш орқали аниқ харидорларга мўлжалланган мақсадли бозор сегментларини шакллантириш ва ривожлантириш корхоналар учун зарур жараёндир.

Ҳозирги рақобатда ютиб чиқишнинг асосий шарти янги, юқори сифатли товар ва комплекс сервис техника хизматлари ҳамда самарали сотиш усулларини қўллашдан иборат.

Шу билан бир вақтда, янги сегментларга чиқишдан олдин, корхона ўз илмий ва техник имкониятларини баҳолай олиши, ходимларининг малакавий даражаси, ресурслар мавжудлиги кабиларга баҳо бера олиши, янги сегментларга чиқиш билан боғлиқ вазифаларни ҳал қилиши, умумий маркетинг стратегияси ёки товарлар ва истеъмолчилар бўйича табақаланган маркетинг стратегияси, ҳар бир сегмент хусусиятларига мувофиқлаштирилиб, махсус хусусий стратегиялар шаклига келтирилиши мақсадли сегментларни танлаш жараёнига ижобий таъсир кўрсата олиши зарур.

Хулоса ва таклифлар

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида самарали маркетинг фаолиятини ташкил этиш, ушбу соҳанинг рақобатбардошлигини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини оширишда янги манба бўлиб хизмат қилишини кафолатлайди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти субъектларида экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида амалга ошириладиган ишлар қаторида маркетинг фаолиятига катта эътибор қаратилиши лозим. Шу билан бир қаторда хар бир тадбиркорлик субъектида маркетинг фаолиятига ва унинг самарасини оширишга аҳамият берилиши керак.

Тадбиркорлик субъектларида бошқарув фаолиятини такомиллаштириш учун маркетинг тадқиқотлари ва маркетинг дастурларини ишлаб чиқишда реал вазиятларни ҳисобга олиш, бозор ўзгарувчанлигини тўла тадқиқ этиш, рақобатдаги вазиятни эътиборга олиш ва шу сингари ишларни самарали амалга ошириш талаб этилади.

Маркетинг дастурлари, тадқиқотлари ва тахлиллари серхаражатли бўлганлиги сабаб, кенг кўламда маркетинг тадқиқотларини фақатгина йирик хўжалик субъектлари олиб бормасдан кичик бизнес корхоналари ҳам мустақил равишда олиб боришлари ва маркетолог-консультантларни жалб этиш мақсадга мувофиқ бўларди. 

Зарифжон БОБОДЎСТОВ,

 СамИСИ “Маркетинг” кафедраси ўқитувчиси.


Калит сўз: кичик бизнес
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда