• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

Эшакемининг давоси эшакга ем беришми?

Сўнги йилларга келиб терининг аллергик касалликлари орасида эшакеми касаллиги клиник амалиётда катталар ва болалар орасида тез-тез учраб турибди. Туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси тери-таносил касалликлари хонасига охирги олти ой давомида терининг аллергик эшакеми касаллиги билан 160 дан ортиқ бемор мурожаат килган. Терининг аллергик касалликлари билан мурожаат қилган беморларнинг 64,4 фоизини ташкил этади. Бу кўрсаткич ўтган йилларга қараганда 1,2 бараварга ошганлигини кўрсатади.
Касалликни келтириб чиқарувчи омиллар озиқ-овқат хилма-хиллиги, дори воситаларининг нотўғри қўлланилиши, ўсимлик ва маиший чанглар, совуқ ва иссиқ ҳавога нисбатан организм сезувчанлигининг ошиб кетиши сабаб бўлмокда. Касаллик ўткир бошланиб, бунда беморнинг бурун битиши, кўзи ёшланиши, тананинг турли соҳаларида кучли қичишиш билан кечувчи қаварчикли тошмалар тошиши кузатилади. Қаварчикли тошмаларнинг юқори нафас йўллари шиллиқ қаватларига тошиши ҳисобига тўсатдан ўткир нафас етишмовчилиги кузатилади.

Совуқ ва иссиқдан ҳам аллергик реакцияни кузатиш мумкин. Бунда асосан, тери қопламига майда қичишиб турувчи тошмалар тошади.   Аммо бронхиал астма хуружлар билан кечади, бундай пайтда зудлик билан тез тиббий ёрдамга мурожаат қилиниши лозим.  

Касаллик ташхисотида анамнезтик маълумотлар, дермографиз ва турли тери-аллергик синамалардан фойдаланилади. Эшакеми касаллигини келтириб чиқарувчи омилларнинг мультифакториаллигини инобатга олган ҳолда беморларга организмга аллерген тушишининг олдини олиш, парҳез  таомлар, антегистамин дори воситалари, тинчлантирувчи препаратлар тавсия этилади. Зарур ҳолларда стероид ҳамда сийдик ҳайдовчи дори воситалари қўлланилади.

Халқимизда бу касалликка чалинган беморларга эшакга этагида ем тутиш вақтида бемор терисидаги тошмалар секин-аста йўқолиб борган. Инсон кучли қўрқув, ҳаяжонланган вақтида олий нерв фаолияти таъсирида буйрак усти безидан кортикостероид гармонлар ишлаб  чиқарилишини стимуллайди ва провардида касаллик клиник белгилари вақтинча йўқолиб боради. Бу билан беморлар касалликнинг сурункали ва тез-тез қайталанувчи турларига ўтиб кетишига шароит яратади.                              
Актам ЭШДАВЛАТОВ, 
врач-дерматолог.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда