• 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 18:46 – Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши ҳамда маъмурий судлар тизимини оптималлаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида 
  • 10:32 – Нурободда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланди 

Ўқдан омон сақлаган дуо

Ушбуни Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, иккинчи гуруҳ ногирони, марҳум отам Қаршибой Худоёровнинг порлоқ хотирасига бағишлайман. 

Олтмишларни қоралаб қолган Турди момо таҳоратдан сўнг жойнамозини чиройли ёзди. Бўйнига лачагини боғлаб, бошидаги оппоқ дока рўмолини тўғрилади-да, ихлос билан хуфтон намозини ўқишга киришди. Ўғли Мухторжон эса дахлиздаги миттигина кадичасидан аввалдан солиб қўйган парвардадек келадиган думба мойини олди. Унга чўп тиқиб қора чироққа тутди. Мой эригач, ювиб қуритилган этигига ҳавсала билан ишқади. Эшиги янгидек бўлиб ялтирагач, уни ўчоғ ёнига қўйиб, дарс қилишга ўтирди.

Кекса она намозни тугатиб ўнга, чапга салом бераётганини сезган Мухторжон аввалироқ: -Ассалому алайкум! деди. Она ҳам салом бериб, жойнамозини тахманга тахлаб, ётишга чоғланди. 

-    Болам эртароқ ёт. Кўкламда одам ҳолсизланиб, эрталаб туриш оғир бўлади.

-    Хўп бўлади онажон, дарсларимни қилиб, тезда ётаман. Сиз яхши тушлар кўринг. Ёзув, чизувлари бўлгач Мухторжоннинг ҳаёлига кекса Ґалим бобонинг Тим қишлоғи ҳақидаги гаплари келди. Ґалим бобога бобоси, бобосига эса унинг бобоси айтиб берган экан. Бобонинг айтишича, бундан жуда кўп йиллар илгари Хитой карвони ипак йўли орқали бизнинг қишлоғимизда тўхтаб, Али, Вали, қўтир булоғи, жили булоқлар атрофида дам олиб, Бухоро томонга йўл оларкан. Бухоро карвони ҳам худди шу йўл билан Тимга тўхтаб ўтаркан, деганди Ґалим бобо.

-    Болам қишлоғимизда қушнинг кўзидан урадиган мерганлар, табибу эртакчи момолар, нафаси ўткир муллолар, айиқдай кучли паҳлавону кийикдай чопқир аждодларимиз яшаб, ўтишган. Сен шуларни билиб қўй. «Етти пуштин билган эр, етти юртнинг ғамин ер»   деганди. Бобо шу ўтган машҳурларни номма-ном гапириб берганди. Мухторжон эса улар кўпларини эслайолмай, ёзиб қўймаганидан афсусланди. 

Турди мома субҳи содиқдан уйғониб, ўчоққа ўт қалади. Қора чайгишга қўйиб, иситди. Бомдод номозини ўқиётганида Мухторжон ҳам уйғониб, ўрнидан сапчиб турди. Юз-қўлини ювиб, отасидан қолган иккита зотдор эчки ва бир қўйининг тагини тозалаб, охирга ҳашак ташлади. Уйга келгач, акаси: - Ўғлим икки жипқанинг бирини едим, қолгани сенга. Чойинга "шакарқўл" жантоғининг шакаридан солиб, ичиб кет, қувват бўлади. Ґамсиямизнинг боласи касал бўлибди, мени шунга чақирди, деб шошиб жўнади. Мухторжон эса бор-йўғи битта жипқа қолганини биларди. - Онам бечора ҳар доимгидек ичаги тортилиб, ўзи емай, менга қолдириб кетади-я, дея ҳаёлидан ўтказди. Жипқани иккига бўлиб, ярмини еб, ярмини онаси учун саватга бостириб, ишига йўл олди.

Мухторжон қишлоғидаги етти йиллик мактабда ўқийди Дарсдан сўнг эса ёш бўлишига қарамасдан "саводсизликни тугатиш" мактабида қишлоқ аҳлига муаллимлик қилади. Икки мактабда ҳам дарсликлар етишмайди. Лотин алифбоси жорий этилгандан буён дарслик - қўлланма жуда кам. 

Мухторжон ёз ойининг бошларида дарслик топиш ниятида қора тоғ ошиб,"Зирабулоққа борди. Зирабулоқлик дўсти Бозорбой билан маъориф бўлимига учрашди. У ерда бир дарслик ва "Ўзбек халқ эртаклари"ни топганидан севинди. Сўнг "Қизил нарпай" газета муҳарририятидаги танишлари билан учрашиб, улардан тўрт-беш газета олди. Икки дўст кўчага чиқишиб, одамларнинг тўда-тўда бўлиб, ҳукумат идораси томон боришаётганининг гувоҳи бўлишди. Улар ҳам шу оқимга қўшилиб, бино ёнидаги айвонга келиб тўхташди. Барчанинг диққати икки катта-катта батарияга уланган радиога қаратилганди. Радиодан эса суҳандоннинг:

«Внимание, внимание!

Говорит информ бюро Советского союза!

Сегодня 22 июня 1941 года немецкий войска начали не объявленную войну против нашей Родины!», — деган ваҳимали овози барчани саросимага солиб қўйганди.

Шундан сўнг ёш шоир Ҳамид Олимжоннинг:

Юрса агар томирда қонинг,

Азиз бўлса бир  парча нонинг,

Керак бўлса номус,  виждонинг,

Бўлсанг йигит, бўлсанг ҳамки чол,

Қўлинга қурол ол!                                                                                     -деган шеърлари янграб, қалбларни баргдек титратди. Гўё бутун борлиқ ларзага келгандек. Барча саросимада у ёқдан, бу ёққа югирарди.

-    Бу совуқ хабар мамлакат бўйлаб тарқалгани аниқ. Онаизори ҳам эшитиб кўзлари тўрт бўлиб кутаётганини ҳис этиб, ташвишга тушди Мухторжон. Бироқ кеч бўлиб қолгани боис, кетолмади. Эртасига ҳар бир хонадан дарвозалари ёнида елкасига сафар халтасини илиб, жангга отланаётган сухсурдай йигитларни, уларнинг елкаларига осилиб, бўзлаб қолаётган оналарни кўриб, қишлоғига шошилди. Онасидан дуо олиб, босқинчи ёвга қарши жангга бориш ниятида ёнарди.

-    Турди мома кўзининг оқу қораси, ёлғизи Мухторжонини бағридан бўшаткиси келмай бўзларди. Онаизорини тинчлантириш мақсадида Мухторжон бир ривоятни сўзлади:

-    Онажон, қадимда енгилмас бир паҳлавон бўлиб, у жангга доим совут-дубулғасиз, қалқонсиз, биргина қилич билан кириб, ғалаба билан соғ-омон қайтаркан. Одамлар ундан жангда ҳимоя анжомларисиз омон қолишнинг сирини сўраганида, паҳлавон:

-    Онамнинг Аллоҳга илтижо-ла қилган дуоси мени бало-ю офатдан, душман тиғидан асрайди, деган экан.

-    Келинг, онажон, сиз ҳам кафтингизни катта очиб, дуо қилинг! Ватандош жангчилар қатори мени ҳам Аллоҳим ўзи бало-ю қазодан, душман ўқидан асрасин" денг. Дуо қилинг! Турди мома ўғлининг бу гапларидан анча дадиллашди ва нон тишлатиб, Мухторжонни эл қатори дуолар билан жангга жўнатди.

-    Даҳшатли жанг кетаётган бир пайтда Мухторжонлар минган  эшелон туну кун йўл босиб, Пенза шаҳрига кириб боради. Мазкур шаҳарда уларни икки ой урушга тайёрлайди. Тайёрлов жараёнида Мухторжон станокли пулемёт-"максимка"нинг "сир"ларини тез ўрганиб олгани учун, уни пулемёт расчетининг командирлигига тайинлайди. Рус йигити Смирнов, қозоқ йигити Кустонийлик Кенгинбоевлар билан дўстлашиб, Волга бўйларидаги Ржевни душмандан тозалаш учун бўлган жангларда жасорат кўрсатади.

1943 йил Россияга қиш эрта тушиб, қаттиқ совуқ бошланади. Уруш майдонларида жон олиб, жон бераётган, Ватаннинг ҳар қарич ери учун беҳисоб қон тўкилаётган бир пайтда душман ҳийла-найранг ишлатиб узоқдан овоз кучайтиргич орқали: "Руслар, таслим бўлиб, биз томонга ўтинг! Яхши яшайсиз, касбингизда ишлайсиз" дея жар сола бошлади. Кимлардир иккиланди, кимлардир ваҳимага тушиб қолган бир пайтда Мухторни командир чақирди:

-Мухтор, сен бугундан бошлаб ҳам жанг қиласан, ҳам тарғиботчилик билан шуғулланасан. - Есть, ўртоқ командир. Мухтор шу кундан бошлаб жанг майдонида, околда солдатларга фашист босқинчилари ёлғон найрангларининг моҳиятини тушунтириб, уларни ғалабага руҳлантириб борди. Душман ўқи тиниб қолгач эса окопда "Жасур разветкачи дўстим" - деган мақола ёзиб, жонажон диёри Нарпай тумани - "Қизил нарпай" газетасига йўллади. Мақола 27 май 1943 йил "Қизил нарпай"да ёритилади.

Турди момо ўғлини урушга жўнатганидан буён безовта. Кеча-ю кундуз ёлғизи, қалбининг қўри, кўзининг нури Мухторжонини ўйлайди. Қишлоққа онда-сонда бўлса ҳам қора хатлар келиб, унинг дардига дард қўшарди. Бу қора хатлар қанча-қанча қора сочларни оқартириб, таналарни эгиб қўймади?, дейсиз. Шундай кунларнинг бирида почтачи Турди момони йўқлаб қолди. Момонинг юраги қинидан чиқгўдек бўлганида почтачи:

-Моможон, Мухторжон соғ-саломат. Сизга хуш хабар билан келдим. Мана, "Қизил нарпай" газетасида "жасур разветкачи дўстим" деган катта мақоласи чиқибди. Бир пастда ҳамсиялари келиб, уларни ўраб олишди. Почтачи мақолани тутила-тутила ўқиб, тўпланганларни хурсанд қилди. Мақола сўнггида: Қадрли ота-оналар, опа-сингил, укалар! Сизлар ҳам фронтдаги жангчилардек курашчанд бўлингиз! Бизлар душманга ўқлар билан зарба берсак, сизлар фидокорона меҳнатларингиз билан жавоб қайтарингиз! Мамлакатимиз ва шонли Армиямизга режадан ошиқ ғалла, гўшт, тухум, техника экинлари, қандловлаги, пахта, пилла етиштириш учун хормай-толмай курашингиз! Бу нарсалар Армиямизга катта мадад бўлиб, ғанимининг тор-мор этилиш вақтини яқинлаштиради. ўалаба яқин, қадрдонлар! Дейилганди.

Қишлоқдошлари "Жасур разветкачи дўстим" мақоласи билан танишаётган бир пайтда фронт ичкарисида шиддатли жанг борарди. Комондир Мухторжонни чақириб:

-Душман беркиниб, кўз очирмай ўққа тутаяпти, кўраяпсан. Сен разветкачи дўстларингнинг душман яқинига боришлари, уларнинг кучларини аниқлашлари учун тўхтовсиз ўқ отиш орқали имконият яратиб беришинг керак, деди.

-Хўп бўлади ўртоқ командир, дея "максим"касини сайратиб юборди. Шу жангда Мухторжон топшириқни аъло бажариб, душман блинажи, ўқ отиш нуқтасини вайрон қилди. Кўплаб ғанимни ер тишлатди. 

Великие Луки шаҳрини душмандан озод этиш учун олиб борилган қонли жангда Мухторжон пулемёти билан мардлик намуналарини кўрсатди. Тиш-тирноғигача қуролланган душман қалб кўзини қопловчи қора булут каби атрофни қамради. Шиддатли олишув кетаётган пайтда Мухторжон кўксини чангаллаб йиқилди. Дала госпиталида кўзини очиб, ҳушига келди. Шу ерда даволаниб, яна сафга қайтди.

Смоленск ва Ярцева шаҳарлари учун бўлган урушда душман аскарларини пулемёти билан тутдек тўкди. Жанг сусайгач оқолда онасига ҳам ёзиб, кўнглини кўтаришни ҳам унутмади. Яна дахшатли уруш бошланиб кетди. Қанча-қанча дўстлари ҳалок бўлди. Кўзига ўз ўлими ҳам кўринмай пулемётда душманга қирғин келтираётган бир пайтда, шундоқ ёнгинасида кучли портлаш юз берди. Қаттиқ яраланган тана тупроқ остида қолди. Тупроққа қутилиб, хушсиз ётган Мухторжонни кўз ўнгида Худонинг қудрати билан оппоқ кийинган фариштасифат онаси намоён бўлиб: 

- Аллоҳим, барча жангчи йигитлар қаторида менинг боламни ҳам турли бало-ю офатлардан, душманнинг ўқидан ўз паноҳингда асра, омин, деганида Мухторжон ҳам онасига қўшилиб, қўлини юзига тортди. Тупроқдан чиқиб турган қўлнинг қимирлаганини кўрган бир аскар, уни тезда ковлаб олди. Бундай дахшатли портлашдан тирик қолиш ақлга сиғмас даражадаги мўъжиза эди.

Мухторжон Иванов шаҳридаги ҳарбий госпиталида ўзига келди. Унинг мўъжиза туфайли тирик қолганидан барча хурсанд эди. Елкасидаги яраланган курак суяги жарроҳлик йўли билан олиб ташланди. Анчагина соғайгач, биринчи марта яраланиб, дала госпиталида ётган пайтидаги ҳарбий шифокор, майёр Огневнинг айтган бир гапи ёдига тушиб, онасини эслади. Шифокор: Солдат юрагинга тегишига бир баҳия қолганида омадданми ё қандайдир  илоҳий куч туфайлими ўқнинг йўналиши ўзгариб, тирик қолдинг, деганди ўшанда. 

Олти ой даволангач, Мухторжон яна фронтга қайтаришларини сўраб, командирга мурожаат қилди. Бироқ рухсат бўлмади. 1944 йил у улуғ Ватан урушининг иккинчи гуруҳ ногирони бўлиб, қишлоғига, 65 яшар онаси ёнига қайтди.


Солижон ҳожи

 ХУДОЁРОВ. 


Калит сўз: мутолаа
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда