• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

“Адолат”чилар “ҳаёт томчилари” йиғилишига ҳисса қўшди






Бутун ер юзини алғов – далғов қилиб, инсонларнинг тинч, фаровон ҳаётини издан чиқаришга ўринаётган тождор вирус, одамлар қалбидаги эзгулик уруғларини униб чиқишига кўмаклашгандек, бир-бирига ғанимат эканлигини, қадрига етиш лозимлиги ҳақида дарс бераётгандек гуё.

Башарият синовли ва оғир кунларни бошидан кечираётган бир пайтда инсонларнинг бир-бирига ёрдам қўлини чўзиш ҳам фарз, ҳам қарз деб билувчи халқимиз ҳам бирлашиб, бирдам ва ҳамжиҳат бўлди. Саховатпеша инсонларнинг саъй-ҳаракатлари билан қийин аҳволда қолган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатилмоқда. Кимдир қўл меҳнати, яна қайсидир юртдошимиз саховати билан имкон қадар атрофдагиларига кўмаклашмоқда.

Бугун Самарқанд вилоят қон қўйиш марказида Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан бўлиб ўтган беғараз донорлик акцияси ҳам ана шундай эзгулик сари қўйилган қадам десак янглишмаймиз.

Ҳар йили ташкил этилиб анъанага айланиб улгарган мазкур хайрия акцияси бугунги карантин шаротитида, донорлар сони кескин камайган бир вақтда тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож беморларни қўллаб-қувватлаш, фуқароларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали қанчадан қанча инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши ходимлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, “Ёш адолатчилар қаноти” аъзолари, партия фаоллари ва кўплаб юртдошларимиз савобли ишга ҳиссаларини қўшиш мақсадида хайрия акциясида иштирок этишди. 

Тоҳир Усаров, “Ёш адолатчилар қаноти” фаол аъзоси:

-Бир-бирини оғир дамларда суяшга, қўллаб-қувватлашга ўрганган халқмиз. Айниқса кўпга келган “тўй”га томошабин бўлиб туриш бизнинг миллатга хос эмас. Ижтимоий тармоқларда ҳар куни кимдир нечта оилани қарамоғига олгани ёки кимгадир ёрдам қўлини ўзатгани ҳақидаги хабарларни ўқиб, менда ҳам шундай савобли ишга бош қўшиш истагим пайдо бўлди. Ўзим талаба бўлганлигим сабабли моддий томондан ёрдам кўрсатиш қийинроқ масала. Партия ташаббуси билан бугун шундай хайрли ишга қўл ўриш учун имконият бўлди. “Ёш адолатчилар қаноти” фаоллари йиғилиб вилоят қон топшириш марказига келдик.

Худди шундай тадбир Иштихон туман тиббиёт бирлашмасидаги қон қўйиш марказида ҳам бўлиб ўтди. 

-Қалбида эзгуликлар билан яшайдиган инсон доимо яхшиликлар қилишга интилади. Айниқса, қилаётган бу хайрли амалларимиз кимнингдир соғлиғини сақлашга, ҳаётини узайтиришга кўмак берса-чи? Бундан ортиқ бахт топилмаса керак. Шундай экан, савоб ишни амалга оширишга кечикмайлик деб бугун эрта тонгда тиббиёт марказига йўл олдим. –дейди партиямиз аъзоси Насиба опа Зокирова.

Кун давомида 100 дан ортиқ кўнгиллилар кўплаб беморлар учун ҳаёт томчиси бўлган қон топшириш акциясида иштирок этди. 

“14 июнь – Бутунжахон донорлар куни” муносабати билан худди шундай акция Нуробод туманининг Жарқудуқ қишлоқ врачлик пункида ҳам ташкил этилиб, унда  60 нафардан ортиқ беғараз донорлар иштирок этди.


Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши матбуот кенгаши.                               



Калит сўз: "Адолат"СДП
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда