• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

ЯНГИЛАНАЁТГАН НУРБУЛОҚ





Сўнгги йилларда туманимиз ҳақиқий қурилиш- бунёдкорлик майдонига айланган. Одамлар турмуш шароитлари яхшиланишида қурилиш соҳасининг ҳам ўз ўрни бор. Бинобарин, давлатимиз раҳбари бир қатор чиқишларида мамлакатимиздаги қурилиш ишларини жадаллаштириш, бу жараёнда, аввало, сифат ва самарадорликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда, Бу борада туманимизда ҳам олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари кишини хурсанд қилади. 

Нурбулоқ шаҳарчасида жойлашган Ўзбекистон касаба уюшмалари тасарруфидаги Абу Али Ибн Сино номли санаторийси  ҳудудида   янги, замонавий кўринишга эга 5 қаватли 90 ўринли қўшимча ётоқ биноси, 2 қаватли даволаш корпуси ҳамда 1 қаватли ошхона бинолари қурилмоқда. Умумий 1,5 гектар қурилиш майдонига эга бўлган мазкур йирик лойиҳа қиймати 45  миллиард сўмни ташкил этади. Қурилиш ишлари жадаллик билан қизІин олиб борилмоқда. Ушбу бино қурилишига 150 нафар ишчи жалб қилинган бўлиб, улар ҳар куни карантин қоидалари асосида тиббий текширувдан ўтказилмоқда. 

Ушбу қурилаётган янги бинолар жорий йилнинг сентябрь ойларида босқичма-босқич ишга туширилиши кўзда тутилган.

- Аҳоли таклифлари тўлиқ таҳлил қилиниб, янги қурилаётган бинода дам олувчиларимиз учун барча қулайликлар яратилади. Жумладан, эски биномиздаги хоналарга нисбатан янги бинода икки кишилик хоналар кенг яъни, ётоқхоналар ҳажми 26 квадратни ташкил қилади. Бундан   ташқари, янги бинога Wi-fi тизими ҳамда  ҳар бир хонага телефон ўрнатилиши режалаштирилган, - деди биз билан суҳбатда санаторий директори Нодирбек Камолов.

*   *   * 

Халқнинг турмушини яхшилаш, унинг талабини қондириш ҳукумат миқёсидаги асосий мақсад ҳисобланади.

Туманимиз ҳудудидаги 4Р53 - Нуробод-Нурбулоқ - Иштихон Республика аҳамиятига эга бўлган йўллар қирқ йилдан ортиқ вақт давомида жорий ва мукаммал таъмирланмай, яроқсиз аҳволга келиб қолган эди.

Яқинда тумандошларимизнинг кўп йиллик орзу-истаклари рўёбга чиқиб, умумий лойиҳа қиймати 28 миллиард сўм бўлган, 4Р53-Нуробод-Нурбулоқ-Иштихон Республика аҳамиятидаги йўлларнинг жами 31 километри "SAMARQAND NEW TECH" МЧЖ пудратчи қурилиш корхонаси томонидан мукаммал таъмирланиб ниҳоясига етказилди.

Шу ўринда, таъмирланган йўлдан ҳаракатланар  эканман бундан тахминан бир-икки йил аввал ушбу йўлда содир бўлган турли хил нохуш ҳолатлар, охири йўқ "ямалар" кўз ўнгимдан  ўтди.

Қаранг, юртимиз тинч-осойишта. Энг муҳими, бундай бунёдкорлик ишларни кўриб қалбингиз қувончга, ҳаётингиз фаровонликка тўлиб тошади.

Нодира БОТИРОВА.

Калит сўз: нурбулоқ
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда