• 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

ЭНГ ЯХШИ МАҲАЛЛА ХОДИМИГА 10 000 000 СЎМ

Ўзбекистон касаба уюшмалари   Федерацияси  томонидан  давлат мустақиллигининг  З0 йиллиги   арафасида  "Аёллар дафтари"га  киритилган хотин-қизлар  билан ишлаш, аёлларнинг  муаммо ва мурожаатларини  ҳал этишда ўзининг фидокорона  меҳнати   билан барчага  намуна кўрсатган масъулларни муносиб рағбатлантириш мақсадида "Энг яхши махалла раиси", "Энг яхши сектор раҳбари", "Энг намунали аёл  иш лауреати" танловлари эълон қилинган эди. Ушбу танловнинг  "Энг яхши маҳалла раиси” номинацияси туманимиздаги   "Чорвадор" маҳалла фуқаролар йиғини маҳалла раиси Баҳодир Ибодуллаев ҳамда маҳалланинг   профилактика инспектори Жасур Усмонов, "Булоқбоши" маҳалла фуқаролар йиғини маҳалла  раиси Пардабой Эргашев ҳамда маҳалланинг  профилактика инспектори Актам Неъматовлар   ғолиб деб топилдилар. Шунингдек ушбу маҳалла фуқаролар йиғинларида 2019- 2020- 2021 йилларда  фуқаролар ўртасида  жиноят содир этилмаганлини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Жорий йилнинг 13 апрель куни   Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Чорвадор ҳамда Булоқбоши маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда ушбу маҳаллалар  профилактика инспекторларининг  ҳар бири   10 миллион сўмдан  моддий рағбатлантирилди.


Эркин АБДУСАЛОМОВ, 

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши раиси.          

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда