• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

ОФАРИН ВА ДЕБЮТ РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ


Маълумки, ҳар йили анъанавий тарзда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳомийлигидаги Республика "Камалак" болалар ташкилоти томонидан  "Камалак юлдузлари" Республика болалар ижодиёти фестивали ўтказилиб келинмоқда. Фестивал туман, вилоят ҳамда Республика миқёсида 3 босқичда 6 йўналиш, 8 та номинация бўйича ўтказилади.

Мазкур фестивални ўтказишдан мақсад - иқтидорли болаларни аниқлаш, уларнинг истеъдодларини намоён қилишларига имконият яратиш ва қўллаб-қувватлаш, ёш авлодни маданий савиясини юксалтириш, уларнинг маънавий оламини бойитиш, санъат ва гўзалликка интилишини кучайтириш, миллий санъат анъаналари ва йўналишларини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва давом эттиришдан иборатдир.

Фестивалнинг туман ва вилоят  босқичлари қизғин ва баҳс-мунозарага бой тарзда ўтказилди. Ушбу босқичларда ғолиб бўлган тумандаги "Офарин" ҳамда "Дебют" рақс жамоалари пандемия сабабли онлайн ўтказилган танловнинг Республика   босқичида  "Миллий, балл  ҳамда замонавий рақслар" йўналиши бўйича иштирок этиб, танлов совриндори бўлдилар. Жамоалар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Республика "Камалак" болалар ташкилотининг дипломлари билан тақдирланди.


Тоҳир ХУДОЙНАЗАРОВ,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси ўринбосари. 


Калит сўз: офарин ва дебют
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда