• 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

САМИМИЙ МУЛОҚОТ


Ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлаш бўйича белгиланган топшириқлар ижросини таъминлашда  уларнинг бандлигига эътибор қаритиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 17 апрель куни туманимиздаги Ёшлар марказида навбатдаги ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қ.Қуранбаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Хасанов ва туманимиз ҳокими Ф.Зоиров

иштирок этди. 

Учрашув давомида ёшларнинг 20 дан ортиқ муаммо ва таклифлари тингланиб, 10 га яқини жойида ижобий ҳал қилинди.

Қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатларда ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Учрашув сўнгида О. Хасанов  туманимиз  ёшларига "Муваффақиятга эришиш сирлари"  тўғрисидаги тажрибалари билан ўртоқлашди.


Асомиддин ЗИЯТОВ, Ўзбекистон республикаси ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда