• 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТНОМА

Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар бўйича Халқ депутатлари кенгаши ҳамда тадбиркорларга

МУРОЖААТНОМА


Ассалому алайкум, ҳурматли депутатлар!

Муҳтарам туманимиз фаоллари!

Азиз тадбиркорлар!


Жорий йилнинг 8 апрель куни Давлатимиз Раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан бир қатор вазифаларни белгилаб бердилар. 

Туманда жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига 2031 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Жумладан, 1080 та кичик бизнес субъектлари ва  951 та якка тартибдаги тадбиркорларни ташкил этади. 

Ушбуларнинг 648 таси (60%) сўнгги 3 йилда ташкил этилган.

Жорий йилнинг I чорагида 248 та янги субъектлар ташкил этилди, шундан, 112 таси кичик бизнес субъектлари ҳамда 136 таси якка тартибдаги тадбиркорларни ташкил этмоқда.

II чоракда 250 та (шундан 100 та КБС ва 150 та ЯТТ) янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиши режалаштирилган.

Минг афсуски бугунги кунда 55 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмаяпти. 

Шундан: 8 таси 1 йилдан, 12 таси 2 йилдан, 16 таси
3 йилдан ва 19 таси 4 йилдан буён фаолият кўрсатмасдан келмоқда.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида ушбу фаолият кўрсатмаётган тадбиркорларга сектор раҳбарлари билан биргаликда амалий ёрдам кўрсатган ҳолда уларнинг сонини    30 %га қисқартиришни мақсад қилиб олганмиз.

Барчаларингизни хабарларингиз бор ҳар душанба куни туман сектор раҳбарлари томонидан “Тадбиркорлар куни”- қабули ўтказиб келинмоқда. 

Уч ой давомида 11 марта “Тадбиркорлар куни” ўтказилиб, ушбу тадбирлар давомида жами 94 та тадбиркорлар мурожаат қилган. Уларнинг 81 таси (86 %)  ижобий ҳал этилиб, қолган     13 тасига (14%) га тушунтириш ва кўрсатмалар берилди. 

1-чоракда 209 та тадбиркорларга барча манбалардан жами 7,2 миллиард сўм, шундан КБСга 2,4 миллиард сўм банк кредитлари ажратилди.


Бандлик дастури ижроси ва янги иш ўринларини яратиш тўғрисида 


2020 йилда 667 та янги иш ўринлари ташкил этиш прогнози белгиланган бўлиб, амалда 1 005 та ташкил этилди (150,7%).

2021 йилда дастурга асосан 1 367 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган, жумладан:

-тармоқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 200 та;

-ҳудудий инвестиция лойиҳалари ҳисобига 666 та;

-ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳисобига 20 та;

-янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига 211 та;

-якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 270 та;

2021 йил 1-чоракда:

259 та янги иш ўринлари ташкил этилди (йиллик режага нисбатан 18,1%), жумладан:

-янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига 120 та;

-якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 139 та;


Жорий йилда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қуйидаги хизматлар кўрсатилади:

-1 275 нафар фуқарога ишга жойлашишга кўмаклашилади;

523 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишига жалб этилади;

223 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилади;

92 нафар фуқароларга субсидия ажратилади.

2021 йил 1-чоракда:

180 нафар фуқарога ишга жойлаштирилди;

167 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишига жалб этилди;

295 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилди;

18 нафар фуқароларга субсидия ажратилди.

Мисол учун, 1 апрелдан фаолиятини бошлаган “Темурбеклар” мактабида ҳозирда 20 нафар ишсиз ўғил болалар қурилиш соҳасида касбга ўқитилмоқда.

Шунингдек, Каттақўрғон шаҳар касб-ҳунарга ўқитиш мактаби Нуробод тумани филиалида тикувчилик йўналиши бўйича ўқув маскани фаолияти йўлга қўйилди.

Бюджет тушумлари бўйича:


1-чоракда:

- контингент режаси – 12,8 миллиард амалда – 14,2 миллиард
 
(+1,4 миллиард сўм, 110%) сўмга;

- маҳаллий бюджет режаси – 9,4 миллиард амалда 
 11,9 миллиард
(+2,5 миллиард сўм, 127%) сўмга бажарилди.


2-чоракда:

- контингент режаси – 12,8 миллиард сўм.

- маҳаллий бюджет режаси 9,4 миллиард сўм, қўшимча
 3,5 миллиард сўм
туширилади.

(шундан 55 миллион сўми тўлов интизомини таъминлаш ҳисобига, 200 миллион сўми МИБ билан ҳамкорликда, 7 миллион сўми солиқ маъмурчилиги, 423 миллион сўм йирик солиқ тўловчилардан)


Йил якуни бўйича қўшимча:

- контингент режаси – 38,3 миллиард сўмга;

маҳаллий бюджет режаси – 10 миллиард сўмга ортиғи билан бажарилади, жумладан:

90 миллион сўм камерал солиқ текширувлари натижасида;

115 миллион сўм солиқ қарздорлигини ундириш ҳисобига;

5 миллион сўм Ҳақиқий иш ҳақи фонди ва иш ўринларини яширишда риски юқори субъектларни танлаб, қўшимча солиқлар ҳисоблаш ҳисобига;

21 миллион сўм Онлайн НКМларни ўрнатиш ҳамда банкдан ташқари пул маблағлари айланишини қисқартириш ҳисобига;

25 миллион сўм Кадастр агентлиги билан биргаликда ресурс солиқлари объектларини тўлиқ қамраб олиш ҳисобига;

-10,5 миллион сўм карьерларда онлайн камера ўрнатиш ҳисобидан;

-134  миллион сўм йирик солиқ тўловчилар ҳисобидан қўшимча даромад тушириш кутилмоқда.


Солиқ имтиёзлари ва преференциялар:

2020 йилда туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан 1574,0 миллиард сўм солиқ имтиёзи қўлланилди.

-231 та субъектларни 985,2 миллион сўм солиқ муддати кечиктирилди.

-107 та корхонанинг 2,3 миллион сўм солиқ қарзи ва пеняси ҳисобдан чиқарилди.

- 292 та ЯТТларда 22,7 миллион сўм, 1323 та микрофирма ва кичик корхоналарда 1520,3 миллион сўм ижтимоий солиқ ставкасини камайтирилиши ҳисобига уларнинг ихтиёрида қолдирилди.

-1 та кичик тадбиркорлик субъектлари 2,9 миллион сўм мол-мулк ва ер солиқларини тўлашдан озод этилди. 

- 292 нафар карантин туфайли фаолиятини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлган ЯТТларга 25,8 миллион сўм солиқ ҳисобланмади.

- 43 та корхонанинг 228,9 миллион сўм солиқ қарзини мажбурий тартибда ундирилиши тўхтатилди. 

231 та транспорт, туризм ва умумий овқатланиш корхоналарининг ер ва мол-мулк солиқларидан 985,2 миллион сўм қарзининг тўлов муддати йил якунига қадар узайтирилди.


2021 йил I чоракда 

-35 та корхоналар 1,17 миллиард сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланди.


Йил якунига қадар амалга ошириладиган вазифаларимиз талайгина, биз :

 “Темир дафтар”даги оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, 1-чоракда: 

-“Темир дафтар” жамғармасидан 327,2 миллион сўм, “Аёллар дафтар” жамғармасидан 283,6 млн. сўм, “Ёшлар дафтар” жамғармасидан 169,8 миллион сўм мақсадли ўзлаштирилди.

1-чорак якуни билан даромадлар режасини орттириб бажарилган 2,5 миллиард сўмдан ҳар бир дафтарга 375 миллион сўмдан жами 1125 миллион сўм маблағлар ўтказиб берилди.

Бу борада тизимли ишларимиз давом эттирилади. 

Ҳурматли сессия иштирокчилари, туманимиз тадбиркорлари!

Туманда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш тизимини такомиллаштириш, камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида, Бош офислар раҳбарлари бошчилигида ҳар бир “Доимий вакил” ни доимий рағбатлантириб бориш тизимини амалга оширамиз.

Биз, сектор раҳбарлари иқтисодий комплекс вакиллари билан биргаликда аҳолини, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, микромолиялаш тизимини такомиллаштириш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда аҳолининг тадбиркорлик билан шуғулланишга қизиқиши ва манфаатдорлигини ошириш, аҳолида тадбиркорлик соҳасида зарурий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ўқитиш тизимини жорий этиш, мазкур жараёнга нотижорат ташкилотлари ва нодавлат таълим ташкилотларини кенг жалб қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган микрокредитлаш тизими ҳақида тушунчалар бериш, аҳоли тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга оид ижтимоий дастурларни худуднинг ривожланиш драйверларига уйғун ва мувофиқлаштирилган ҳолда ишлаб чиқиш, тадбиркорлик кўникмаси ва тажрибасига эга бўлган аҳолини ва бошқа кичик бизнес вакиллари салоҳиятини рўёбга чиқариш орқали улар фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантиришга қаратилган тўлақонли тизимни сектор худудларида “маҳаллабай” яратиш лозим бўлади. 

Ҳурматли Тадбикорлар, кичик бизнес субъектлари!

Нуробод туманидаги барча тизимдаги раҳбарлар сизнинг муаммо ва таклифингизни 1-даражали ҳисоблаб, ўзининг “бош вазифаси” деб англаб етишган. Сизнинг барча қонуний талабларингизни биргаликда ҳал этамиз, деб  ишонтирамиз. 

Шу фурсатдан фойдаланиб, барчангизни кириб келган муқаддас Рамазон ойи билан муборакбод этаман. 

Эътиборларингиз учун раҳмат.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда